Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ВИЛОЯТ ҲОКИМИНИНГ САЙЁР ҚАБУЛИДА: ҲАР БИР ОИЛА ҲАЁТИ ВА ТАҚДИРИГА МАСЪУЛМИЗ
2020-08-25 18:35:00 582
Мавжуда Абдувосидова бу йил Марғилон шаҳридаги 8-умумий ўрта таълим мактабини аъло баҳоларга тамомлаб, Фарғона давлат университетининг хорижий филология факультетига ҳужжат топширди.
Марғилон шаҳрида жойлашган Эркин Воҳидов номидаги истироҳат боғида ўтказилган сайёр қабулда вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев Мавжуда билан инглиз тилида суҳбатлашиб, унинг чет тилида равон гапиришидан қувонди. Оилада отасиз улғайган абитуриент қизнинг илм-маърифат йўлидаги тиришқоқлигини олқишлади.
- Отангиз йўқлиги учун асло ўкинманг! – деди вилоят раҳбари Мавжуданинг кўнглини кўтариб. – Ҳар бир ўғил-қизнинг тақдири учун қайғуриб, оталарча меҳрибонлик қиладиган давлатимиз ва Президентимиз бор. Келажакда бир неча тилларни биладиган яхши олима бўлишингизга ишонамиз.
Сайёр қабулда Шуҳрат Ғаниев вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси мутасаддиларига Мавжуда Абдувосидова учун олий таълим муассасаларига киришда хотин-қизлар учун ажратилган 4 фоизли имтиёзли квота доирасида тавсиянома ёзиб бериб, амалий ёрдам кўрсатиш зарурлигини таъкидлади.
Самимий мулоқот руҳида ўтган сайёр қабулда Фарғона ва Марғилон шаҳри ҳамда Тошлоқ, Қўштепа туманларидан ташриф буюрган 50 нафарга яқин ҳамюртларимизнинг кундалик турмуш ташвишлари билан боғлиқ муаммолари тингланди. Аксарият масалалар шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилди. Маълум вақт ва маблағ талаб этадиган муаммолар ечими бўйича вилоятдаги тегишли бўлим ва бошқармалар, секторлар раҳбарларига амалий таклиф ва тавсиялар берилди.
Фарғона шаҳрида яшовчи олий маълумотли ёш мутахассис Феруза Мамасолиева, қўштепалик ҳамшира Гулноза Машрапова ўз соҳаси бўйича ишга жойлаштирилган бўлса, Марғилон шаҳрида истиқомат қилувчи Маъмура Ҳамдамова ва Насиба Тожибоеваларнинг фарзандларига олий таълимдаги ўқишлари учун таълим кредитини расмийлаштиришга кўмаклашилди. Тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган марғилонлик Зокиржон Тўйчиев, тошлоқлик Муҳаббат Раҳимова сингари бир неча мурожаатчиларга кредит олиш учун тижорат банклари мутасаддилари бириктирилди.
Шунингдек, Тошлоқ туманига қарашли Айланмажар МФЙда яшовчи Миркомил Парпиевга ногиронлик арвачаси берилди, қўштепалик Достонбек Исроилов даволаниш учун шифохонага ётқизилди. Моддий ёрдам олиш, уй-жой муаммолари, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, бузилган ҳуқуқини тиклаш, электр таъминоти, ички йўлларни таъмирлаш, ичимлик суви масаласидаги мурожаатлар тингланиб, уларнинг ижроси бўйича тегишли мутасадди идоралар, секторлар раҳбарларига топшириқлар берилди.
Сайёр қабулда вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев вилоятдаги ҳар бир идора ва ташкилот, тўртта сектор раҳбарларига халқимиз ўз тақдиридан рози бўлиб яшаши, бугунги ислоҳотлар самарасини ҳар бир оила ва инсон ўз ҳаёти мисолида кўриб ишониши муҳимлигини айтиб ўтди. Ҳар бир ишга масъулият ва дахлдорлик туйғуси билан ёндашиш зарурлигини таъкидлади.
Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.