Президентимизнинг Олий Мажлисга тақдим этган Мурожаатномасида вилоятлар ўртасидаги постларнинг жойлашуви нафақат аҳолига, балки иқтисодиётга ҳам салбий таъсир кўрсатаётганини танқид қилган ва буни бартараф этиш чоралари кўрилишини талаб этганди.

Фарғона вилоятида қисқа муддатда уларнинг фаолияти қайта кўриб чиқилди ҳамда 8 та йўл-патрул хизмати масканини олиб ташлаш тадбирлари кўрилмоқда.

Фарғона туманидан Фарғона шаҳрига кирувчи “Водий-5” йўл-патрул пости автомашиналар тирбандлиги туфайли кечаси-ю кундуз ҳайдовчи ва йўловчиларга ноқулайликлар келтириб чиқарарди. Эндиликда мазкур постнинг фаолияти тўхтатилди.

– Бундан жуда ҳам хурсанд бўлдик, – дейди Фарғона тумани Водил қишлоғилик Носиржон Раҳимов. – Сўлим Шоҳимардон қишлоғи ҳамда Сўх туманига бориш учун илгари анча оворагарчиликлар бўларди.

 

Маъсуджон Сулаймонов, ЎзА