Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


"БИР БЎЛСАК - ЯГОНА ХАЛҚМИЗ, БИРЛАШСАК - ВАТАНМИЗ!" ШИОРИ ОСТИДА ГАЛА КОНЦЕРТ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2024-10-22 21:03:15    3314

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона шаҳридаги вилоят театр-концерт саройи олд майдонида "Бир бўлсак - ягона халқмиз, бирлашсак - Ватанмиз!" шиори остида гала концерт бўлиб ўтди. Унда 15 мингдан зиёд аҳолининг турли қатлам вакиллари, ёшлар иштирок этди. 

Тадбир доирасида аҳоли ва ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган лойиҳалар ўтказилди.

"Эл юрт умиди" жамғармаси гранти соҳибаси Моҳинур Муродова, Microsoft компаниясининг Ўзбекистондаги илк амбассадори бўлган Фарғона шаҳридаги 10-мактабнинг 11-синф ўқувчиси Дилафруз Жўрабоевалар мамлакатимизда ёшлар камолоти йўлида олиб борилаётган улкан ишлар ҳақида сўз юритишди. Барча ёшларни юрт тараққиётига ҳисса қўшишга чақирдилар.

Ўзбекистон халқ ҳофизи Илҳом Иброҳимов, эстрада хонандалари Шаҳло Аҳмедова, Зоҳиршоҳ Жўраев ва бошқа санъаткорларнинг концерт дастури барчага манзур бўлди.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram