Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 79 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Фарғона вилоятида 2018 йил ҳосили учун ғалла етиштириш ишлари қандай кечмоқда?

×

 2018-03-28 10:34:01    66

PDF юклаш
Чоп этиш


Дон – ризқ-рўзимиз. Уни етиштириш, аҳолини бу соҳадаги эҳтиёжини қондириш мутасадди раҳбарлару фермер ва деҳқонларимиздан катта масъулият ҳамда  ўзига хос машаққатли меҳнат талаб этади.

Фарғона вилояти шаҳар ва туманларида 2018 йил ҳосили учун экилган ғалла майдонлари 109 200 гектарни ташкил этади. Бугунги кунга келиб, вилоятда 4 та сектор раҳбарлари  томонидан ўзларига бириктирилган ҳудудлар бўйича “Ғалла парваришида фавқулодда ҳолат” даврида кечиктириб бўлмайдиган агротехник тадбирларни амалга оширишни таъминлашга доир чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилиб, белгиланган режа асосида ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, ғалла майдонларини шарбат билан суғориш мақсадида 17 та шаҳар ва туманлар штаблари ва 110 та маҳаллий ўғит чиқариш отрядлари томонидан ишлар олиб борилмоқда.

Отрядлар томонидан ҳар гектар ғалла майдонига 5 тоннадан жами 456 минг тонна маҳаллий ўғит жамғариш ва далага чиқариш график-режасини фермер хўжаликлари кесимида ишлаб чиқилди.

Шунингдек, махсус гуруҳлар хонадонма-хонадон юриб, фуқароларга тозалик-гигиена, ҳар хил касалликларни олдини олиш мақсадида “Тозалик-туман бойлик, маҳаллий ўғит – мўл ҳосилдорлик” шиорлари остида аҳоли пунктлари ва маҳаллаларда кенг жамоатчилик ўртасида тарғибот ишларини олиб бормоқда.

Ҳозирда вилоятда ғаллани 2-озиқлантириш ишлари тўлиқ якунланди. Шунингдек, 3-озиқлантириш бўйича тайёргарлик ишлари бошлаб юборилди. 92 та отрядлар таркибида 225 дона ўғитлагичлар (НРУ), 750 дона ўғит ташиш техникаларини шай ҳолатга келтирилган.

Ишчи гуруҳ аъзолари, мутахассислар томонидан штабларда кунлик амалга оширилган ишлар танқидий таҳлил  қилиниб, юзага келган муаммолар жойида бартараф этиб борилмоқда.