Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 75 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Меҳнат ярмаркаси: Ҳарбий ёшлар бандлиги – эътиборда

×

 2018-03-28 11:10:09    89

PDF юклаш
Чоп этиш


Муҳтарам Президентимизнинг жорий йил 13 январдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқароларини муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатларини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тўғрисида”ги қарорига асосан резервга бўшатилган ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича вилоятда амалий ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги Низомга асосан Қуролли Кучлар сафидан қайтган фуқаролар учун ҳам туман, шаҳар ҳокимларининг қарорлари асосида иш ўринлари захираси яратилган.

Қўқон шаҳар мусиқали драма театрида ҳам Қўқон туманлари ҳудудлари учун бўш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилди. Ярмаркада мазкур туманларда яшовчи ҳарбий хизматдан қайтган ёшлар иштирок этди.    

Дарҳақиқат, Президентимиз “Ҳарбий хизматни ўтаб қайтган ёшларнинг ижтимоий муаммоларини ҳал этиш, жумладан, уларни иш билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратиш лозим. Қуролли Кучларимиз барча давлат идоралари, муассаса ва корхоналар учун етук кадрлар тайёрлайдиган ҳақиқий мардлик ва юксак ватанпарварлик мактабига айланишига эришишимиз зарур” деб таъкидлагани ёшларга эътиборнинг яна бир намунасидир. Шу маънода ёшлар яратилган имкониятлардан унумли фойдаландилар, ўзларига муносиб иш ўринларига эга бўлдилар.

– Ҳарбий хизматда пухта билим олиб қайтдик. Бу билимларни амалда кўрсатадиган вақт келди, – дейди Учкўприк туманидан келган оддий аскар Ойбек Қурбонов. – Бугунги ярмаркада якка тартибдаги тадбиркор Тоҳиржон Мелиқўзиев корхонасига ишга жойлашдим. Тижорат банкларига келажакда паррандачиликни йўлга қўйиш бўйича ўз бизнес-лойиҳамни тақдим этдим.

Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркасида Риштон тумани мутасаддилари фаоллик кўрсатишди.

– Бугунги тадбирга ташриф буюрган барча ёшларимиз муқим иш ўрнига эга бўлди, – дея суҳбатимизни давом эттиради Риштон тумани мудофаа бўлими бошлиғи, подполковник Азизжон Бозоров. – Бу эса ҳарбий хизматчиларга бўлган эътибор ва рағбатнинг амалдаги яна бир тантанасидир.   

 Ярмарка доирасида маҳаллий ҳокимликлар, бандлик ва меҳнат муносабатлари, мудофаа бошқармаси ва бўлимлари раҳбарлари иштирокида ёшлар билан очиқ мулоқотлар ҳам ўтказилди. Самимий суҳбатларда тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва ривожлантириш, тижорат банклари кредитларидан фойдаланиш, олий ўқув юртларида ўқиш, шартнома асосида ҳарбий хизматни давом эттириш каби мавзулар юзасидан саволлар ва таклифлар ўртага ташланди. Ёшларни қизиқтирган мавзулар бўйича керакли тавсиялар берилди.

Албатта, ушбу муҳим вазифаларни рўёбга чиқариш мамлакатимиз осойишталиги ва чегараларимиз дахлсизлигини таъминлаш ҳамда келажагимиз ворисларининг тинч ҳамда фаровон ҳаёт кечиришларини кафолатлаш, соғлом турмуш тарзига эга бўлишларини таъминлайди.


Ботир МАДИЁРОВ.

Суратларни Ш.Қорабоев олган.