Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
Фарғона вилоятида ҳафтанинг ҳар чоршанба куни – тадбиркорлар куни этиб белгиланди
2018-04-04 22:17:18 127
Фарғона вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев томонидан бугун 2018 йил 4 апрель куни соат 13:00 да вилоят ҳокимлигининг кичик мажлислар залида вилоят тадбиркорлари билан селектор орқали мулоқот ўтказилди.
Йиғилиш мавзуси вилоятда қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш ва тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 22-23 июнь кунлари Фарғона вилоятида ташрифи якуни билан тасдиқланган йиғилиш баёни иловасидаги ва бундан ташқари тадбиркорларга тааллуқли бўлган бир қатор лойиҳалар, шунингдек, назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашувларни олдини олиш, тадбиркорлик субъектларига кредит, бино, ер ажратиш, коммуникатсия тармоқларига уланиш, хом-ашё билан таъминлаш ва бошқа тадбиркорлик фаолиятига салбий таъсир қилувчи муаммоли масалаларни бартараф этиш юзасидан чора-тадбирларни амалга оширишни янада жадаллаштиришга қаратилди.
Вилоят студиясида ҳамда шаҳар-туман студияларида масалага алоқадор бўлган барча тизим раҳбарлари, ҳокимларнинг иқтисодиёт ва инвеститсия масалалари бўйича ўринбосарлари, шунингдек, 852 нафар тадбиркорлар ва тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган фуқаролар иштирок этди.
Учрашувда иштирок этган тадбиркорларга Давлат хизматлари кўрсатиш агентлиги вилоят ва шаҳар-туман бўлимлари орқали юзага келаётган муаммолар ва кўплаб бошқа масалалар бўйича асосий хизматлар кўрсатилиши; мутасадди раҳбарларга эса бу бўйича аҳоли ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтириш, мобил телефонлари орқали смс хабарлар юборилиши, ОАВ орқали эълонлар берилишини йўлга қўйиш ҳамда хизмат кўрсатиш бўйича белгиланган вазифаларни ўз вақтида ҳамда сифатли амалга ошириш зарурлиги таъкидлаб ўтилди.
Мулоқот давомида тадбиркорлар ва фуқаролар томонидан вилоят ҳокимига бўлган 20 га яқин бевосита мурожаат муҳокама қилиниб, муаммоларни ҳал этиш бўйича аниқ кўрсатмалар берилди. Қолган тадбиркорларнинг вилоят миқёсидаги муаммо-масалалари шу кунни ўзида вилоят ҳокимлигига ёзма равишда тақдим этилиб, энг қисқа фурсатларда ҳал этилиши бўйича топшириқлар берилди.
Шунингдек, ҳафтанинг ҳар чоршанба куни – тадбиркорлар куни сифатида белгиланиб, вилоят ҳокими ҳамда шаҳар туман ҳокимлари томонидан чоршанба ва шанба кунлари тадбиркорлар билан доимий учрашувлар ўтказиб борилиши режалаштирилди. Вилоятдаги фаол тадбиркорликни қўллаб-қувватлашни янада жадаллаштиришга киришилди.