Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 289 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Фарғона «Маданий анъаналар ва миллий таомлар фестивали»да

×

 2018-05-07 16:51:05    105

PDF юклаш
Чоп этиш



Фарғона вилоят туризмни ривожлантириш бошқармаси вилоят ҳунармандлари билан биргаликда 5 май куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган «Маданий анъаналар ва миллий таомлар фестивали»да фаол қатнашиб, Фарғона вилоятининг туристик салоҳиятини ташриф буюрган хорижий вакилларга намойиш этишди. Фестивалда дипломатик миссия раҳбарлари ва уларнинг ҳодимлари, чет эллик нуфузли меҳмонлар ўзларининг тарихий-маданий анъаналарни акс эттирилган кўргазмалари ва миллий таомлар намойиши билан қатнашдилар.

Вилоятнинг туристик хусусиятларини акс эттирувчи ягона стенд билан Фарғона делегацияси "икат" услубида миллий матолар, шунингдек, керамик ҳунармандчилик буюмларини тақдим этди.

Кўргазмада ҳунармандлар ўзларининг туристик маҳсулотларини яна бир бор тарғиб қилиш имконига эга бўлдилар. Ўйлаймизки, миллий маҳсулотларимиз ҳамда уларнинг ишлаб чиқариш технологиялари намойиши вилоятимизда туризмни янада ривожлантиришга ижобий таъсир кўрсатади.

Тадбир сўнггида барча иштирокчиларни 16-«Маданий анъаналар ва миллий таомлар фестивали»да фаол қатнашгани учун диплом билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

К.Мўминова