Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 43 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ҲАР БИР МУРОЖААТГА АЛОҲИДА ЭЪТИБОР

×

 2017-04-17 14:18:54    87

PDF юклаш
Чоп этиш


Мамлакатимизда инсон манфаатларини ҳимоя қилиш, халқнинг дард-у ташвишлари билан қизиқиб, уларнинг муаммоларига ўз вақтида ечим топишни кўзда тутган изчил тизим яратилди.

 Фуқароларнинг ҳеч бир мурожаатини эътиборсиз қолдирмаслик, уларни ҳал этишда қонунийлик принципларига асосланиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳудудлардаги халқ қабулхоналари фаолиятига бош мезон этиб белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қувасой шаҳар Халқ қабулхонасида ҳам фуқаролар ва юридик шахслар мурожаатларини қонуний кўриб чиқилиши ва адолатли қондирилишига жиддий эътибор қаратилаётир.

Халқ қабулхонасига жорий йилнинг дастлабки чорагида 539 та оғзаки, 38 та ёзма, жами  577 та мурожаат келиб тушган. Мурожаатлар, асосан, иш билан таъминлаш,уй-жой, тадбиркорликни йўлга қўйиш, пенсия ва нафақа тўлови, шунингдек, моддий ёрдам, банклар кўмаги ва кредит олиш каби масалаларга қаратилган. Уларнинг аксарияти ҳудуддаги Зийнат, Полмон, Ёшлик, Амир Темур, Гулистон, Ҳамид Олимжон маҳалла фуқаролар йиғинлар ҳудудига  тўғри келади.

Бугунги кунга қадар мурожаатларнинг 239 таси қаноатлантирилган бўлса, 254 таси бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, 84 та мурожаат эса тегишли органлар томонидан ўрганилмоқда.

М. Умарованинг аризасига биноан унинг меҳнат ҳуқуқи тикланди, Россия давлатида таҳсил олаётган И. Ваҳобовнинг конвертация масаласидаги, Ҳ. Нуралиевнинг тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун ер ажратиш тўғрисидаги мурожаати қондирилди, Ф. Эртамованинг иш сўраб қилган мурожаати ўрганилиб, шаҳар ободонлаштириш бўлимига ишга жойлаштирилди, Ш. Алимовнинг пенсия тўлови борасидаги муаммоси ТИФ “Миллий банк”и томонидан ижобий ҳал этилди.

–Президентимизнинг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони билан аҳоли мурожаатларининг  ўз вақтида ўрганилиши, муаммоларга қонуний ечим топилиши, шубҳасиз, халқнинг давлат ва унинг идораларига бўлган ишончини янада мустаҳкамламоқда, –дейди халқ қабулхонаси мудири Т. Имомов. -Халқнинг юрагига қулоқ тутиш, инсон манфаатлари устуворлигини таъминлаш доимий, муҳим вазифа сифатида давлат ва жамият тараққиётига хизмат қилади.