Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 53 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


НАВОИЙ ТАВАЛЛУДИНИНГ 580 ЙИЛЛИГИ ФАРҒОНАДА КАТТА ТАНТАНАГА АЙЛАНДИ

×

 2021-02-09 21:15:53    48

PDF юклаш
Чоп этиш



Буюк шоир ва мутафаккир, атоқли давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги тантаналари Фарғонада ҳам катта байрамга айланиб кетди.

Эрта тонгдан Фарғона шаҳридаги Алишер Навоий пойига гул қўйиш маросими бўлиб ўтди. Илм-фан намоёндалари, зиёлилар, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, адабиётшунос олимлар ва талабалар йиғилган тадбирда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров иштирок этди.

Вилоят ҳокими йиғилганларни ҳазрат Навоий таваллуди байрами билан қутлар экан, ўз сўзида туркий тил мавқеини кўтаришга, туркий давлатчилик асосларини мустаҳкамлашга, жамиятда ҳақиқат ва адолат мезонларини қарор топтиришга, илм-маърифатни ривожлантиришга бағишлаган улуғ бобокалонимизнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётига, унинг асарларидаги маънавий-тарбиявий жиҳатларга алоҳида тўхталиб ўтди.

“Ҳозирда вазирлар, ҳокимлар олдига аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш, инсонларнинг оғирини енгил қилиш бўйича қўйилаётган талабларни Алишер Навоий ўша даврларда ҳам энг юқори даражада адо эта олганини қайд этиш мумкин”, деб таъкидлаган Хайрулло Бозоров, буюк шоирнинг “Инсонларнинг энг яхшиси – инсонларга фойдаси тегадиганидир” мазмунидаги

“Халқ аро яхшироқ, дединг, кимдур? 

Эшитиб, айла шубҳа рафъ андин.

Яхшироқ бил ани улус ароким,

Етса кўпроқ улусга нафъ андин” мисраларини тилга олиб, Алишер Навоий асарларидаги халқпарварлик ҳамда эзгу амал ғоялари бугунги кунда Давлатимиз раҳбари томонларидан амалга оширилаётган халқчил сиёсатга, инсон манфаатларининг, халқ билан мулоқотнинг мамлакатимизда энг олий мақсадга айланганига тўла ҳамоҳанг эканини қайд этди.

Вилоятдаги Эркин Воҳидов номидаги ижод мактаби ўқувчилари ўзларининг Алишер Навоийга бағишланган шеърларини йиғилганлар эътиборига ҳавола этишди.

Вилоят ҳокими ҳамда давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари Алишер Навоий ҳайкали пойига гул қўйиб, ҳурмат бажо келтиришди. 

Навоий таваллудининг 580 йиллиги билан боғлиқ тадбирлар вилоят театр ва концерт саройида концерт дастури ва мушоира билан давом этди.










Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube