Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 133 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТ ҲОКИМИ БЕШАРИҚ ТУМАНИДА БЎЛДИ: ХОТИН-ҚИЗЛАР БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ УЧУН ХОНАДОНБАЙ, ФУҚАРОБАЙ ИШЛАШ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛАДИ

×

 2021-02-17 09:46:52    60

PDF юклаш
Чоп этиш



Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Бешариқ туманида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар билан маҳаллабай ишлаш тизимини йўлга қўйиш ва келгусида амалга ошириладиган вазифаларга бағишланган тадбирда иштирок этди.

Вилоят ҳокими дастлаб вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ташаббуси билан Бешариқ туманида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар учун яратилган, 200 нафар аёлларга янги иш ўринлари яратган “Sherwood Design” корхонасига ташриф буюрди. Янги тикувчилик цехи очилиш маросимида сўз олган Хайрулло Бозоров барча мутасаддилар, маҳаллабай ишлаш тизимига бириктирилган иқтисодий комплекс вакилларининг асосий мақсади фақат янги иш ўринлари яратишга қаратилиши зарурлигини таъкидлади.

“Ҳар уч дафтарга киритилган фуқароларнинг бандлигини таъминласак, қамбағалликдан қутуламиз. Бунинг учун маҳаллабай ишлаш тизимига бириктирилган вакиллар ҳамкорликда хонадонма-хонадон, фуқаробай ишлашимиз керак”, деди вилоят раҳбари.

Тадбир иштирокчилари Адиробод массивида, яъни Ворух-Дашт маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил этилган, 100 нафар аёллар бандлигини таъминлаган “ Адиробод Ғунчалари” кооперациясининг очилиш маросимида қатнашдилар.

Вилоят ҳокими бу ерда амалга оширилган лойиҳа билан танишар экан, уни янада кенгайтириш, томчилатиб суғориш учун тик артезан қудуқлари қазиш ҳакида топшириқ берди.

Хайрулло Бозоров шунингдек, Хитой инвестицияси билан барпо этилган “Ясин қурилиш моллари” цемент заводида ҳам бўлиб, корхонанинг иккинчи босқичи қурилиш жараёнлари билан танишди. Умумий қиймати 200 миллион доллар бўлган бу лойиҳанинг ҳозирги ҳолатида бир кунда 2 минг 500 тонна сифатли цемент ишлаб чиқарилмоқда. 2021 йил якунида заводнинг иккинчи навбати ишга туширилгач ишлаб чиқариш ҳажми йиллик 2 миллион тоннага етади ҳамда 700 нафар маҳаллий аҳоли доимий иш жойига эга бўлади.













Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube