Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 272 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ОЛТИАРИҚ ТУМАНИ ҲОКИМИ БИЛАН БОҒЛИҚ ТАНҚИДИЙ ЧИҚИШЛАР ЮЗАСИДАН ЎРГАНИШ ЎТКАЗИЛАДИ

×

 2021-02-28 11:28:05    59

PDF юклаш
Чоп этиш



Ижтимоий тармоқларда Олтиариқ тумани ҳокими Холмирза Ниёзовнинг тумандаги Қизилтепа маҳалласи аҳли билан ахлоққа зид иборалар ишлатилган ҳолда мулоқоти бўлгани иддао этиб тарқатилган видеолавҳа юзасидан Фарғона вилояти ҳокимлиги томонидан қуйидагилар баён қилинади:

Бугунги кун ҳокими ўз иши билан, сўзи билан, хулқ-атвори билан барчага ўрнак бўлиши шарт. Зеро, давлатимиз сиёсати ҳокимлардан одамларни рози қилиб, уларга меҳр бериб ишлашни талаб этмоқда.

Олтиариқ тумани Қизилтепа маҳалласида яшовчиларнинг туман ҳокими улар билан учрашувда аҳлоққа зид ибораларни қўллагани, ҳурматсиз муносабатда бўлгани ҳақидаги иддаолари юзасидан ўрганиш олиб бориш учун халқ депутатлари Олтиариқ туман кенгашининг Одоб-ахлоқ комиссияси томонидан ишчи гуруҳ тузилди, ўрганиш натижалари юзасидан қўшимча маълумот берилади.

Аҳолининг туман ҳокими билан боғлиқ танқидий чиқиши объекти бўлган ҳудуддаги масжидни давлат рўйхатидан ўтказиш масаласи бўйича қуйидагиларни келтириб ўтиш лозим:

Мамлакатимизда сўнги йилларда барча соҳалар қаторида диний-маънавий соҳада ҳам ислоҳотлар жадал амалга ошириб келинмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Ислом Университети Халқаро Ислом академиясига айлантирилди, мадрасалар 11 тага етказилди, фиқҳ, ҳадис ва ақоид мактаблари фаолияти йўлга қўйилди, Ўзбекистон мусулмонлар идораси тасарруфидаги диний таълим муассасаларига талабаларни қабул қилиш квоталари икки баробарга оширилди. Бундан мақсад - фуқароларимизга Ислом динининг асл моҳиятини кенг тушунтира оладиган имомларни кўплаб тайёрлаб, аҳолимизнинг хизматига йўналтиришдир.

Ушбу ислоҳотлар натижасида Республикамиз ҳудудида 2019 йил 16 та, 2020 йил 13 та янги масжидлар очилди ва ушбу ишлар давом эттирилмоқда. Ҳозирги кунда Ўзбекистондаги масжидлар сони 2084 тани ташкил этмоқда.

Мана, бир неча кун аввал вилоят Адлия бошқармаси томонидан Ўзбекистон туманидаги “Ўқчи-дашт” МФЙда жойлашган “Ўқчи” масжиди рўйхатдан ўтказилиб, унинг рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома топширилди. Бу билан Фарғона вилоятидаги масжидлар сони эса 200 тага етди. Кеча, 26 февраль куни ушбу янги жомеъ масжидда илк жума намози кўтаринки кайфиятда адо қилинди. 

Ҳозирги кунда янги масжидларни очишда аввал Ислом динининг асл моҳиятини тушунтира оладиган олий маълумотли имомларни ўқитиш ҳамда очилажак масжиднинг имом-хатиби ва бошқа ходимларини иш ҳақи билан таъминлаш масалалари эътиборга олинаётган бўлиб, мазкур муаммолар ҳал қилиниб борилишига ҳамоҳанг равишда барча ҳудудларда янги масжидларимиз фаолияти йўлга қўйиб борилади.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube