Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 101 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


“ОЛТИН ВОДИЙ” ФАРҒОНА ТАДБИРКОРЛАРИ КЛУБИ ИШ БОШЛАДИ

×

 2021-03-01 20:15:39    63

PDF юклаш
Чоп этиш



Фарғона шаҳридаги “Афросиёб” тантаналар мажмуасида янги ташкил этилган “Олтин водий” Фарғона тадбиркорлари клубининг таъсис учрашуви бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят ҳокимининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи Муҳсинхўжа Абдураҳмонов, вилоят секторлари раҳбарлари иштирок этдилар.

Фарғона вилояти тадбиркорлари ва вилоятнинг хорижий ҳамкорларини бирлаштирган “Олтин Водий” тадбиркорлар клубининг илк учрашуви 65 нафар маҳаллий ишбилармонлар ҳамда 32 нафар чет эллик сармоядорнинг ўзаро мулоқот платформасига айланди.

“Олтин водий” Тадбиркорлар клубида доимий учрашувлар эркин мулоқот тарзида, ўзаро баҳслашув, музокаралар йўли билан янги ғояларни ўртага ташлаш, уни амалга ошириш бўйича маслаҳатлашув тартибида бўлиб ўтади. Клуб ўз фаолиятига бирорта давлат идоралари аралашмаган, нодавлат нотижорат шаклида ишлайдиган уюшма сифатида иш олиб боради.

Вилоят раҳбари учрашув чоғида таъкидлаганидек, клубни ташкил этишдан асосий мақсад тадбиркорни тадбиркор билан учраштириб, уларни ғоялари, фикрларини ҳаётга татбиқ қилиш, вилоятдаги маҳаллий ва хорижий ишбилармонлик доираларида ўзаро ҳамжиҳатликни ошириш. Қаерда тадбиркорликка яхши муҳит яратилса, давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўладиган бўлса, улар эркин фаолият кўрсатадиган бўлса биринчи тадбиркор иккинчи тадбиркорни бошлаб келади, уларда ишонч пайдо бўлади. Мана шу ишончни мустаҳкамлаш учун ҳам “Олтин Водий” тадбиркорлар клуби ўз фаолиятини бошлади.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров “Олтин водий” Тадбиркорлар клубининг фахрий раҳбари этиб сайланган бўлса, маҳаллий тадбиркор Авазхон Пайғамов клубнинг раиси сифатида фаолият юритадиган бўлди.

Тузилманинг ҳар бир шаҳар ва туманда хорижий тилларни яхши биладиган, ўз бизнесига ва ғоясига эга вакиллари бўлади. Уларнинг вазифаси ҳар бир ҳудуддан янги бизнес лойиҳаларни излаб топиш бўлади. Ҳар ҳафта улар жамлаган лойиҳалар вилоят ҳокимига тақдим этиб борилади. Бундан кўзланган асосий мақсад – жойларда тадбиркорнинг истиқболли лойиҳасини илғаб, уни қўллаб-қувватлаш учун клубнинг тадбиркорлик кўникмасига эга аъзолари кўмак беришади. Зеро тадбиркорнинг тилини тадбиркор тушунади.

Ҳар ойда бир марта “Олтин водий” Тадбиркорлар клубининг норасмий муҳитда “галстукларсиз” учрашуви ўтказилишига келишиб олинди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube