Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 126 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА НАВРЎЗ ШОДИЁНАЛАРИ 

×

 2021-03-21 15:10:01    106

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона вилоятида Наврўз умумхалқ байрами кўтаринки руҳ, хуш кайфият билан нишонланмоқда. Албаттаки, бугунги байрам тадбирлари коронавирус пандемиясини инобатга олган ҳолда, ҳар бир қатнашчига ниқоб тарқатиб, антисептик воситалари билан дезинфекциялашни амалга оширган ҳолда ташкил этилмоқда, бироқ аҳолининг байрамона кайфияти ҳар доимгидан ҳам юқори эканини қайд этиш жоиз.

Президентимизнинг бугунги таъбирлари билан айтганда, “Коронавирус пандемияси туфайли дунёда кўп нарсалар ўзгармоқда. Лекин халқимизнинг она табиатга, муқаддас заминимизга муҳаббати, азалий қадриятларга эҳтиром ва садоқати асло ўзгаргани йўқ”. 

Фарғона шаҳридаги Ислом Каримов номидаги вилоят Театр-концерт саройининг очиқ саҳнида, кўкаламзор хиёбонда ташкил этилган байрам тадбирлари эрта тонгдан вилоят аҳлини ўз бағрида жамлади. Миллий урф-одатларимиз, анъаналаримизни ўзида мужассам этган Наврўз айёми тантанасида шаҳар туманлар, бошқарма, корхона ва ташкилотлари, муассаса ва маҳаллалар томонидан ўзига хос декорациялар ва саҳналар тайёрланиб, байрамона, баҳорий тарзда безатилди.

Наврўз оммавий сайлида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят секторлари раҳбарлари иштирок этдилар.

“Ассалом, Наврўз” шиори остида ўтган тадбирда Хайрулло Бозоров ҳар бир ҳудуд ва ташкилотнинг ўзига хос жиҳатларини намоён этган кўргазмаларни кўздан кечирди. Спортчи ёшларнинг кўргазмали чиқишлари, дор ўйинлари, халқ амалий санъати – фольклор намуналари, бир-биридан мазали миллий таомлар барчада катта таассурот қолдирди. 

Вилоят раҳбари самимий мулоқотларда байрам иштирокчиларини янгиланиш, яшариш айёми - Наврўз байрами билан табриклади.

Вилоятимиз санъаткорлари ижросидаги дилрабо тароналар, кўнгилочар дастурлар, бадиий ҳаваскорлик ва фольклор жамоаларининг чиқишлари, гўзал рақслар ҳамда аскиячилар ҳангомалари тадбирга янада кўтаринкилик бағишлади.

Байрам тадбирлари вилоятимиз бўйлаб давом этмоқда.






























Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube