Шрифт ўлчами Ранг Расм

Telegramm Youtube

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Бюджет бўйича очиқ маълумотлар

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

АСОСИЙ СТАТИСТИК АХБОРОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2021 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 20 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЎЗБЕКИСТОН ВА ҚИРҒИЗИСТОН РАҲБАРЛАРИНИНГ ЮКСАК СИЁСИЙ ИРОДАСИ ТУФАЙЛИ СЎХ-РИШТОН ЙЎЛИ ҚАЙТА ОЧИЛДИ

×

 2021-04-02 11:45:27    52

PDF юклаш
Чоп этиш


Сўнгги йилларда давлатимиз раҳбарининг сиёсий иродаси ва янги Ўзбекистоннинг халқаро сиёсатдаги эзгу ташаббуслари туфайли азалдан тили ва дини бир, анъаналари ва урф-одатлари муштарак қардош қўшни давлатлар билан муносабатларимиз илгари тасаввур қилиб бўлмайдиган даражада мустаҳкамланмоқда.

Бугун Фарғона вилояти ва Қирғизистоннинг Баткен вилоятлари орасида Риштон” (“Қайтпас”) ва “Тул” (“Этикчи”) чегара постлари тантанали маросим билан ишга туширилиб, Қирғизистон орқали ўтган Сўх-Риштон йўли қайта очилгани ҳам ана шу эзгу ишларнинг яна бир ёрқин мисоли бўлди.

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров ва Баткен вилояти губернатори Омурбек Суваналиев иштирокида ўтказилган очилиш тадбирида икки вилоятнинг турли соҳалари раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари ва ОАВ ходимлари иштирок этдилар.

Тадбир айниқса, 80 мингга яқин аҳолиси бўлган анклав ҳудуддаги сўхликлар учун чинакам шодиёнага айланди. Чунки, вилоят марказига келиш учун 80 км йўл босиб, Фарғона туманидаги “Водил” божхона чегара пости орқали қатнаган юртдошларимиз энди қисқа, 19 километрлик йўлдан эркин фойдаланиш имконига эга бўлдилар.  

Дастлаб Риштон” (“Қайтпас”) чегара постида карнай-сурнай садолари янграб, икки томон вакиллари бир бировларини очиқ юз билан қарши олдилар. 

Маросимда сўз олганлар томонидан давлатларимиз раҳбарларининг ташаббуслари ва амалий сайъ-ҳаракатлари билан Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида алоқалар кенгайиб бораётгани, чегараолди ҳудудларнинг ҳамкорлиги ҳам янги босқичга кўтарилаётганлиги таъкидланди ва Президентларга чин қалбдан миннатдорчилик изҳор этилди. 

“Бугун тарихий сана. Икки қўшни мамлакатлар аҳолиси азал-азалдан қон-қариндош, аҳил-иттифоқ яшаб келган бўлса-да, Сўх туманига Боткен орқали ўтадиган йўлни очиш масаласи қарийб 10 йилдан буён халқларимиз орзуси эди. Икки давлат Президентлари, ҳурматли Шавкат Мирзиёев ҳамда Садир Жапаровларнинг Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган 11-12 март кунларидаги олий даражадаги учрашувларида эришилган келишувлар ижросининг тез ва қисқа муддатда гувоҳи бўлиб турибмиз. Икки давлат раҳбарларининг сиёсий, қатъий иродаси туфайли бугун мана шу йўл очиляпти. Ўйлайманки, бу воқеълик барча соҳалардаги алоқаларимизни мустаҳкамлайди. Президентимизнинг олдимизга қўйган катта вазифаларини амалга ошириш учун имкониятлар яратади. Шуни айтиш керакки, Қирғизистон Фарғона вилоятининг энг яқин савдо ҳамкори ҳисобланади. Катта режаларни қиляпмиз. Фарғона-Боткен вилоятларини ўзбек-қирғиз муносабатларида энг намунали ҳудудга айлантиришга ваъда берамиз”, - деди вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров.

Тантанали тадбирлар Сўх ва Қирғизистонни боғлаб турувчи “Тул” (“Этикчи”) ўтказиш пунктида ҳам давом этди. Бу ерда ҳам табрик ва қутловлар янгради. Шу ерда Фарғона ва Боткен вилоятлари раҳбарлари бир бирларига эсдалик совғаларини бердилар. 

Дўстлик, ҳамкорлик абадий бўлиши учун тилаклар билдирилиб, дуолар қилинди.


























Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube