Шрифт ўлчами Ранг Расм

Telegramm Youtube

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Бюджет бўйича очиқ маълумотлар

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

АСОСИЙ СТАТИСТИК АХБОРОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2021 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 22 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА “ҲОКИМ, ВАЗИР ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ” БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2021-04-02 18:07:50    76

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона шаҳридаги “Тадбиркорлар уйи” катта мажлислар залида Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоровнинг вилоят ёшлари билан учрашуви бўлиб ўтди.

“Ҳоким, вазир ва ёшлар учрашуви” номи билан очиқ мулоқот шаклида ўтказилган учрашувда Адлия вазири ўринбосари Музраф Икрамов, Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Фарҳоджон Тошпўлатов, Давлат тест маркази директори Малик Каримов ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раиси Акмал Жумабоев ҳам иштирок этдилар.

Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини тубдан ислоҳ қилиш ва янги босқичга олиб чиқиш доирасида белгиланган чора-тадбирларнинг ижроси сифатида ўтказилган “Ҳоким, вазир ва ёшлар учрашуви”да вилоятнинг барча шаҳар ва туманларидан келган 250дан зиёд ёшлар қатнашдилар.

Тадбиркорлик учун ер майдони ажратиш, банк кредити ва субсидия олишга кўмаклашиш, тадбиркорлик субъектлари ташкил этиш мавжуд бино-иншоотлардан имтиёзли фойдаланишга рухсат бериш, давлат-хусусий шериклик асосида тижорий лойиҳаларни амалга ошириш каби масалалар билан бир қаторда жойларда баъзи муаммолар ечимига лоқайдлик, эътиборсизлик билан қараётган маҳаллий давлат органлари фаолиятини танқидий ўрганиш, ёшлар учун қишлоқ жойларида кутубхоналар ҳамда спорт мажмуалари қуриш, Республика талабалари ўртасида турли анжуманларни кўпайтириш, ёшлар билан ишлашда янги ташаббусларни қўллаб-қувватлаш каби ижтимоий масалалар ҳам ёшлар томонидан ўртага ташланди.

Ёшларни қизиқтирган яна бир жиддий мавзу таълим масаласи бўлди. Олийгоҳларга тест имтиҳонларидан бошлаб, грантлар ҳамда контракт тўловлари учун имтиёзлар, хорижда олинган олий таълим дипломи нострификацияси билан боғлиқ муаммолардан талабалар амалиёти билан боғлиқ жиҳатларгача кенг муҳокама қилинди.

Адлия вазири ўринбосарига йўлланган асосий мурожаатлар ҳуқуқ соҳасида таълим олаётган ёшлардан бўлди. Шунингдек, Ўзбекистон фуқаролигини олиш бўйича, юридик техникумни якунлагандан кейин талабаларнинг иш билан таъминлаш каби масалаларда ҳам ёшлардан тушган мурожаатлар ижобий ечим топди.

Тадбир якунида ёшларга юзланган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, “Бундай учрашувлар доимий бўлади. Муаммоларни ҳал қилиш учун жойларда ҳам учрашувларни ташкил қиламиз. Ёшлар масаласи – энг асосий масала. Шунинг учун “Ёшлар дафтари” юритиляпти. Ҳамма масалалар ёзиб олиняпти. Барчаси албатта, ечим топади. Йил якунигача жуда катта ўзгаришлар бўлади. Янги иш ўринларни яратсак, қолган масалаларни ҳам еча оламиз. Ёшларда ғоя кўп, ташаббус кўп. Энг асосий масала мустақил ҳаётга қадам қўйганда йўлдан чиққан турли мураккабликларни енгиб ўтиш. Ғоя тўғри бўлса, мақсад аниқ бўлса, ҳеч қачон орқага қайтмаслик керак. Ҳаракат қилаверса, албатта, инсон мақсадга етади. Сиз вилоятимиз ёшларига бу йўлда омад ва зафарлар тилайман” - деб тилак билдирди.


















Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube