Шрифт ўлчами Ранг Расм

Telegramm Youtube

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Бюджет бўйича очиқ маълумотлар

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

АСОСИЙ СТАТИСТИК АХБОРОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2021 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 35 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА ДЕПУТАТЛАР МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТ ИЖРОСИНИ КЎРИБ ЧИҚДИЛАР

×

 2021-04-06 18:22:59    37

PDF юклаш
Чоп этиш


6 апрель куни халқ депутатлари Фарғона вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияларининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди.

Қўшма мажлисда доимий комиссия раислари, давлат солиқ бошқармаси, молия бошқармаси, марказий банк бош бошқармаси, давлат молиявий назорат бошқармаси, тижорат банклари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Раҳматулло Камолов доимий комиссиянинг 2021 йил 1-чоракдаги фаолияти якунлари юзасидан ахборот берди. Комиссиянинг 2021 йил 2-чорак даврга мўлжалланган иш-режасида белгиланган тадбирларни ўз вақтида, самарали ва тизимли ташкил этиш келишиб олинди.

Вилоят маҳаллий бюджетининг 2021 йил 1-чоракдаги ижроси юзасидан вилоят Молия бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Абдувохид Махмудов қўшма мажлис иштирокчиларига ахборот тақдим этди.

Шунингдек, йиғилиш кун тартибига кўра, акционерлик тижорат банк “Халқ банки”, “Агробанк” АТБ, “Қишлоққурилишбанк” ҳамда “Миллий банк” акционерлик жамияти вилоят филиали бошқарув раисларининг тадбиркорлик субъектларига кредит ажратиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, тадбиркорлар мурожаатларида қайд этилган муаммоларни тезкорлик билан ҳал қилиш борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан ахборотлари тингланди.

Йиғилиш якуни бўйича комиссиянинг тегишли қарори қабул қилинди.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube