Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 124 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ШАҲРИДА “НОДАВЛАТ НОТИЖОРАТ ТАШКИЛОТЛАРИ УЙИ” ОЧИЛДИ

×

 2021-04-08 12:24:53    82

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Фарғона шаҳрида “Нодавлат нотижорат ташкилотлари уйи” тантанали тадбир билан ўз фаолиятини бошлади.

Бинони фойдаланишга топшириш маросимида вилоят ҳокимининг ўринбосари Файзулло Қосимов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Парламент комиссияси раиси Адҳам Шодмонов, тегишли масъул раҳбарлар, вилоятда фаолият олиб бораётган ННТлар ва кенг жамоатчилик вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашдилар.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 майдаги “Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижроси доирасида Фарғона шаҳридаги собиқ Компьютер технологиялари коллежининг бўш турган биноси қайта таъмирланиб, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари уйи” ташкил этилди. Вилоят маҳаллий бюджети ҳисобидан таъмирлаш ва жиҳозлаш учун 1,5 миллиард сўм маблағ сарфланди. 

Тадбирда сўз олганлар мамлакатимизда нодавлат нотижорат ташкилотларига тобора эътибор кучайиб бораётганлигини, жамиятда нодавлат нотижорат ташкилотларининг роли ва аҳамияти ошаётганлигини таъкидладилар.

“Давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан аҳоли фикрини мунтазам равишда ўрганиб бориш, уларнинг ечимини топиш бўйича давлат идоралари олдига аниқ вазифаларни қўйиш функцияси юклатилган, жамоатчилик асосида ишлайдиган 50 нафар аъзодан иборат Жамоатчилик палатаси ташкил этилди. Жамоатчилик эшитуви, жамоатчилик мониторинги, жамоатчилик экспертизаси, жамоатчилик ташаббуси каби таъсирчан назорат шакллари ҳаётга татбиқ этилмоқда”, - деди вилоят ҳокими ўринбосари Файзулло Қосимов.

Бинонинг рамзий калити ўз эгаларига тантанали тарзда топширилди. Қурувчиларга эсдалик совғалари берилди. Карнай-сурнай садолари остида тасма қирқилиб, меҳмонлар яратилган қулайликлар билан танишдилар.

Мавжуд 33 та хона, конференция заллари, коворкинг маркази ва дам олиш жойи иштирокчиларда илиқ таассурот қолдирди.

“Нодавлат нотижорат ташкилотлари уйи”га вилоятда ижтимоий аҳамиятга эга бўлган соҳаларда ўз фаолиятини амалга ошираётган 17 та нодавлат нотижорат ташкилоти ижара тўловининг «ноль» ставкасини қўллаган ҳолда жойлаштирилди ва келгусида ҳам Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси вилоят бўлинмаси тавсияси асосида талабгор ННТлар жойлаштирилиб борилади.

Бугунги кунда вилоятда адлия бошқармаси томонидан рўйхатдан ўтган 777 та нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолият юритмоқда. Уларнинг 127 таси давлат рўйхатидан, 296 таси ҳисоб рўйхатидан ўтган ва 354 таси юридик шахс мақомига эга бўлган ННТлар ҳисобланади.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube