Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 170 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


УЧКЎПРИК ТУМАНИДА ЖУРНАЛИСТ ВА БЛОГЕРЛАР УЧУН ПРЕСС-ТУР ВА МАТБУОТ АНЖУМАНИ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2021-06-17 10:47:08    74

PDF юклаш
Чоп этиш


Ҳудудларда амалга оширилаётган янгиликлар, бунёдкорлик ишларидан журналистларни хабардор қилиш, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолияти шаффофлигини ошириш, шунингдек, уларнинг жамоатчилик билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини тубдан яхшилаш мақсадида вилоятимиз шаҳар ва туманлари бўйлаб пресс-тур ҳамда матбуот анжуманлари ўтказилиб келинмоқда. 

16 июнь куни вилоятдаги оммавий ахборот воситалари ходимлари, ҳокимлик ва бошқармаларнинг ахборот хизмати раҳбарлари ҳамда блогерлар учун Учкўприк туманига пресс-тур уюштирилди.

Дастлаб “Меҳригиё” корхонасида тиббиёт ва экотуризмни ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар ва янги лойиҳалар билан танишилди.

2018 йил Ўзбекистон туризм объектлари рўйхатига киритилган корхонада айни кунларда 25 гектар майдонда лаванда, годжи, папайя, мушмула, қаҳва, киви, банан каби цитрус мевалардан тортиб, резавор ўсимликлар, турли доривор гиёҳлар етиштирилмоқда.

Пресс-тур иштирокчилари мамлакатимизда илк бор ўтказилаётган лаванда фестивали доирасида ташкилланган лаванда гули ва ифоридан тайёрланган маҳсулотлар кўргазмаси, папайя, банан, годжи, киви, зайтунзорлардан иборат саломатлик боғи бўйлаб экосаёҳат, тиббиёт туризми ва мутахассислар кўригида иштирок этишди.

Шундан сўнг меҳмонлар “Қўқон” эркин иқтисодий зонасида бўлишиб, бу ерда ташкил этилган истиқболли лойиҳалардан бири – 3,4 миллион долларга яқин инвестиция киритилган “Kokand Bicycles” хусусий корхонаси фаолияти билан танишдилар. 

“Kokand Bicycles” хусусий корхонасида ишлаб чиқарилган 20 турдаги велосипедлар хорижга экспорт қилинмоқда. 2020 йилда бу корхонада MBF маркаси остида 170 мингдан зиёд велосипед ишлаб чиқарилган. Ҳозирда 200 нафар иш ўрни яратган тадбиркор йил бошидан Қирғизистонга 700 минг АҚШ доллари ҳажмида велосипедлар экспортини амалга оширган.

Шунингдек, пресс-тур доирасида туман ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди. 

Туман ҳокими “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш, туманнинг янги “ўсиш нуқта”ларини шакллантириш, ҳудудларни маҳаллабай комплекс ривожлантириш, аҳоли учун муносиб турмуш шароитини яратиш ва мавжуд муаммоларни ҳал этиш чора-тадбирлари, шунингдек, “Обод қишлоқ” дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумот берди.

Матбуот анжуманида тумандаги истиқболдаги вазифалар, янги ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш, аҳоли бандлигини таъминлаш, ҳудудларни ривожлантириш каби мавзуларда журналист ва блогерлар томонидан берилган саволларга туман ҳокими батафсил жавоб қайтарди.

Учкўприк тумани ҳокимлиги






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube