Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 62 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ҚЎҚОН ШАҲРИ ТУРКИЙ КЕНГАШНИНГ ИЛК ТУРИЗМ ПОЙТАХТИ ДЕЯ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ.

×

 2021-06-25 08:45:38    70

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Туркий Кенгаш туризм масалалари вазирларининг VI йиғилишида иштирок этиш учун келган меҳмонлар Қўқон шаҳрида тантанали кутиб олинди.

Айни вақтда шаҳардаги Жомеъ мажмуасида давом этаётган нуфузли тадбирда Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши (Туркий кенгаш) Бош котиби Бағдат Амреев, Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон, Озарбайжон ва Ўзбекистондан туризм масалалари вазирлари иштирок этмоқда.

–Ўзбекистонда илк бор ўтказилаётган бугунги Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши аъзо мамлакатларининг Туризм масалалари бўйича вазирларининг VI йиғилиши учун айнан Қўқон шаҳри танлангани албатта, бежиз эмас. Икки минг йиллик шонли тарихга эга бу шаҳар Туркий дунёнинг маданият, санъат, илм-фан, адабиёт, дин, савдо-сотиқ, ҳунармандчилик марказларидан бири саналади,- деди Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов. 

Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари йиғилишда бир қатор таклифларни айтиб ўтди. Жумладан, у давлатлар ўртасида транспорт логистикани ривожлантириш, маданий мерос объектларини асраш жамғармасини ташкил этиш, туркий давлатларнинг ягона маданий ва туризм тадбирлари тақвимини яратиш, Бобурийлар сулоласи ҳукмронлик қилган қадимги Ахсикент қалъаси ҳудудида “Туркий овоз” қўшиқ ва куй фестивалини ташкил этиш юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдирди.

 Шунингдек, Ипак йўли равнақига муҳим ҳисса қўшган Қўқон шаҳрини Туркий кенгашнинг илк туризм пойтахти сифатида қўллаб-қувватлаш таклифи ҳам илгари сурилди. Бу йиғилиш иштирокчилари томонидан маъқулланди ва Қўқон шаҳри Туркий кенгашнинг илк туризм пойтахти дея эълон қилинди.

Шундан сўнг Қўқон шаҳри ҳокими Маъруфжон Усмоновга рамзий калит топширилди.

Бугун тадбирлар доирасида ўзбек санъати юлдузлари иштирокида концерт дастури ўтказилиши ҳам режалаштирилган.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube