
Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ЖАМОАТЧИЛИК ЭШИТУВИДА ФАРҒОНА ВИЛОЯТИДАГИ ИЖРО ИНТИЗОМИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

2021-07-05 10:39:48 441
Жорий йилнинг 2 июль куни “Тараққиёт стратегияси” марказида Фарғона вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қабул қилинган қарорлар ва ташриф баёнларидаги топшириқлар ижросини ўрганиш натижасига бағишланган навбатдаги жамоатчилик эшитуви ўтказилди.
Вилоят ҳокимининг ўринбосари Файзулло Қосимов, “Тараққиёт стратегияси” маркази эксперт-мутахассислари, ҳуқуқшунослар, Адлия вазирлиги, вилоят ҳокимлиги масъуллари, жамоат ташкилотлари, фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар иштирок этган жамоатчилик эшитувида Фарғона вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича олиб борилган ўрганишлар натижаси танқидий таҳлил қилинди.
Жамоатчилик эшитувида мутасаддиларнинг йўл қўйилган камчиликлар юзасидан изоҳлари тингланди, журналистлар ва блогерлар томонидан берилган саволларга жавоблар олиниб, ижро интизомини таъминлаш юзасидан таклиф-тавсиялар берилди.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube