Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 92 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ҚЎШТЕПА ТУМАНИДА ЙЎЛЛАР ТАЪМИРЛАНМОҚДА

×

 2021-07-05 15:07:54    70

PDF юклаш
Чоп этиш


Жорий йил Қўштепа туманида “Обод қишлоқ” ва “Ички йўл” дастури бўйича жами 57.32 км йўлларни таъмирлаш режалаштирилган бўлиб, 24.06 км асфальтлаш ҳамда 32.26 км шағаллаштириш ишларини бажариш кўзда тутилган.

Қўштепа тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан маҳаллий аҳамиятдаги автомобиль йўлларида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилиб, 2021 йилнинг 1-2-чорагида 1,08 млрд. сўмлик таъмирлаш ишлари бажарилди.

Вилоят ҳокимининг туман, шаҳарларда бўш турган (фойдаланилмаётган) автобекатларни қуриш ва таъмирлаш, уларни “Ақлли бекат”ларга айлантириш ташаббускор тадбиркор ёшларга бериш манзилли дастурига асосан 16 та автобекатларда қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги ПҚ-5048-сонли қарорига мувофиқ “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастури доирасида туманнинг ички хўжалик йўлларини жорий таъмирлаш дастури доирасида 32.5 км тупроқ йўлларни шағаллаштириш режасига асосан ҳозирги кунда 24.5 км ички йўллар шағаллаштирилди. 

Шунингдек, туман марказининг 1 км қисмидаги йўл қопламасини янгилаш, автотураргоҳ қуриш, йўл четида пиёдалар ва вилосипед учун алоҳида йўлакчалар ташкил этиш, йўл четининг икки томонига йўл латоги ўрнатиш ва бошқа ободонлаштириш ишлари амалга оширилади.

Қўштепа тумани ҳокимлиги




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube