
Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
РОССИЯНИНГ ЕКАТЕРИНБУРГ ШАҲРИДА ИШ БОШЛАГАН “ИННОПРОМ” ХАЛҚАРО САНОАТ КЎРГАЗМАСИДА ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ СТЕНДИ КАТТА ЭЪТИБОР ТОПМОҚДА

2021-07-06 11:58:18 460
Россиянинг Екатеринбург шаҳрида “Иннопром” халқаро саноат кўргазмаси иш бошлади. “Екатеринбург-Экспо” кўргазмалар мажмуасида ташкил этилган ҳамда 8 июлгача давом этадиган тадбирда Фарғона вилояти ҳам ўз стенди билан иштирок этмоқда.
Вилоят ҳокимининг ўринбосари – вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи Иқболжон Эргашев бошчилигидаги делегация кўргазма ишида қатнашиш ҳамда 4 кун давомида ташкил этиладиган конференция ва семинарларда иштирок этиш, иштирокчи мамлакатлар ҳудудлари билан тўғридан тўғри ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш учун Екатеринбургда бўлиб турибди.
“Мослашувчан ишлаб чиқариш” шиори остида бўлиб ўтаётган кўргазманинг очилиш маросимига Россия Бош вазири Михаил Мишустин ташриф буюрди.
Россия, Япония, Германия, Италия, Венгрия, Белорусь каби мамлакатларнинг илғор саноат корхоналари иштирок этаётган кўргазма 40 минг квадрат метр майдонда ташкил этилган.
Фарғона вилояти стенди иштирокчилар томонидан катта эътибор топмоқда.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube