
Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ НАШРИ БОШ МУҲАРРИРИ ФАРҒОНАДА

2021-07-10 09:30:53 464
Канадада яшовчи таниқли ўзбек журналисти, дунё ўзбеклари нашри бош муҳаррири Исмат Хушев мамлакатимиз вилоятлари бўйлаб ижодий сафар қилиб сўнгги йилларда амалга оширилаётган улкан иқтисодий-ижтимоий ислоҳотларни, буюк ижобий ўзгаришларни дунёга кўрсатиб бермоқда.
Кеча Исмат Хушев Фарғона туманида жойлашган “Баҳодир Лоғон" қўшма корхонасида бўлиб, у ерда корхона раҳбари, ишчилар ва мутахассислар билан суҳбатлашди. Корхонанинг тўқимачилик ва поябзал дўконлари фаолияти ҳақида жонли эфир орқали сўзлаб берди.
Кейинги манзил Марғилон шаҳрида жойлашган “Наримтех” қўшма корхонаси бўлди. У ерда корхонанинг экспорт салоҳияти, тикувчилар, маъмурият вакиллари билан маҳсулотларнинг ишлаб чиқарилишидан хом ашёни сотувгача бўлган жараёнлари ҳақида суҳбатлашилди. Корхонада ишлаб чиқарилган палтоларнинг Канада давлатига экспорт қилинишини эшитган меҳмон, корхона маҳсулотларининг қай даражада сифатли эканлигига баҳо берди.
Ҳунармандлар марказида ҳам Исмат Хушев атлас, адрас, ипак тўқиш ва тайёр маҳсулот ҳолига келгунча бўладиган жараёнлар тафсилотлари ҳақида жонли эфир орқали гапириб борди.
Дунё ўзбеклари нашри бош муҳаррири Исмат Хушевнинг Фарғона вилоятининг бошқа шаҳар ва туманларига сафари давом этмоқда.










Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube