Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 77 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА 400 МИНГДАН ЗИЁД АҲОЛИНИНГ ИЧИМЛИК СУВ ТАЪМИНОТИ ЯХШИЛАНАДИ

×

 2021-07-10 10:31:31    107

PDF юклаш
Чоп этиш


“Фарғона сув таъминоти" масъулияти чекланган жамияти томонидан “Фарғона вилоятида 2017 - 2021 йилларда Ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларини комплекс ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар мавзусида” матбуот анжумани ўтказилди. 

Унда республикада ҳамда Фарғона вилоятида фаолият олиб бораётган ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлар иштирок этдилар.

Мазкур матбуот анжуманида “Фарғона сув таъминоти” МЧЖ раҳбари Муроджон Юлдашев томонидан соҳада йиғилиб қолган кўп йиллик тизимли муаммоларни бартараф этиш, ичимлик сув таъминоти ва оқава сув хизматини ривожлантириш ва такомиллаштириш, аҳолининг кундалик турмуш фаолиятида муҳим бўлган коммунал хизматлар кўрсатиш тизимини яхшилаш йўналишида жамият томонидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумотлар берилди.

Ҳусусан, 2021 йилда Фарғонада давлат дастурлари доирасида 132 та ичимлик сув қудуғини ишга тушуриш, 738.6 км ичимлик сув тармоғи, 46 км оқава сув тармоғи қуриш, 6 дона сув сақлаш ҳовузини ишга тушириш ва 80 дона сув минорасини ҳамда 106 дона сув насосини ўрнатиш ишларини амалга ошириш режалаштирилган.

Бу ўз навбатида вилоятимизда 400 мингдан ортиқ аҳолининг ичимлик сув таъминоти яхшиланишига хизмат қилади.

Тадбир давомида иштирокчилар ушбу йўналишда ўзларини қизиқтирган саволларга соҳа мутахассисларидан жавоблар олишди.

"Фарғона сув таъминоти" МЧЖ ахборот хизмати




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube