
Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ДХА ГЕРМАНИЯ ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК ЖАМИЯТИ (GIZ) БИЛАН ЯНГИ ЛОЙИҲАЛАРНИ АМАЛГА ОШИРАДИ

2021-07-12 17:20:06 468
2021 йил 1 майда Ўзбекистон ва Германия ўртасида молиявий ва техник ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро музокаралар бўлиб ўтган эди. Тадбирлар доирасида ҳар икки томон кўплаб келишувларга эришган. Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) катта мутахассиси Й.Деппе бошчилигидаги делегациянинг бугун Марғилон шаҳри ҳамда Тошлоқ тумани Давлат хизматлари марказларида бўлиши ана шу жараёнларнинг давоми бўлди.
Делегация иши давомида электрон ҳукумат, коррупциянинг олдини олиш, давлат хизматлари соҳасини янада ислоҳ қилиш, кадрлар малакасини ошириш ва меҳнат бозори маъмуриятини такомиллаштиришга қаратилган янги лойиҳа юзасидан фикр алмашилди.
Делегация раҳбари Й.Деппе Давлат хизматлари марказларида тадбиркорлар ва фуқаролар учун яратилган шароитларни кўздан кечириб янги режалаштирилаётган лойиҳаларга доир саволларига тўлиқ жавоблар олди. Маҳаллий мутахассислар билан фикр ва мулоҳазалар алмашди.
ДХА Фарғона вилоят бошқармаси







Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube