Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Iyun 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 39 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЁШ ДЕҲҚОН БИР СОТИХДАН 350 КИЛОГРАММДАН КАРТОШКА ЕТИШТИРДИ 

×

 2021-07-13 18:05:17    135

PDF юклаш
Чоп этиш


Эрта баҳорда Бувайда туманида “Инғирчоқ” МФЙда “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларнинг доимий бандлигини таъминлаш, қўшимча даромад топишга йўналтириш мақсадида 4,5 гектар ерни 32 нафар йигит-қизларга 12 сотихдан бўлиб берилган эди.

Бу имкониятдан фойдаланган ёш ер эгалари айни кунларда биринчи ҳосилни йиғиб-териб олишмоқда.

19 ёшли Отабек Ғуломназиров оила аъзолари билан биргаликда ўзига ажратилган 12 сотих ерга картошка уруғларини қадаб, уни меҳр билан парваришлади. 

Айни кунларда картошка пишиб етилди. Ҳар бир сотихидан 300-350 килограммдан сархил картошка ҳосилини йиғиб-териб олган оила аъзолари такрорий экин экиш учун ерларини тайёрламоқдалар.

- Ҳосилимиз жуда мўл бўлди. 12 сотих ердан 3.5 тонна сара картошка ҳосилини йиғиб-териб олдик. Бундан ташқари, уруғлик картошка ҳам жамғардик. Такрорий экинга турп, лавлаги ва сабзи экмоқчимиз. Бу экин турлари ҳам яхши ҳосил бериб оиламиз даромадига даромад қўшади, деган умиддамиз, - дейди ёш деҳқон Отабек Ғуломназиров. 

У ҳукуматимиз томонидан ёшларга берилган имконият ва ғамхўрликлардан миннатдор.

Бувайда тумани ҳокимлиги



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube