Шрифт ўлчами Ранг Расм

Telegramm Youtube

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Бюджет бўйича очиқ маълумотлар

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

АСОСИЙ СТАТИСТИК АХБОРОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Iyul 2021 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 50 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


МЕВЛЮТ ЧАВУШОҒЛУ: ҲЎҚАНДИ ЛАТИФ МЕНИ МАФТУН ЭТДИ

×

 2021-07-15 15:01:40    50

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона вилоятида меҳмон бўлиб турган Туркия ташқи ишлар вазири Мевлют Чавушоғлу Қўқон шаҳрида ҳам бўлди. Бу ерда юқори мартабали меҳмонга Маданият вазири Озодбек Назарбеков, шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ва бошқа бир қатор расмийлар ҳамроҳлик қилдилар.

Дастлаб меҳмонлар вилоятдаги илк хусусий олий ўқув юрти Қўқон университети фаолияти, талабалар учун яратилган шарт-шароитлар билан таништирилди. Олийгоҳ очиқ майдонида ёш ижодкорлар томонидан туркий тилда қўшиқлар куйланди ва унга ҳамоҳанг тарзда гўзал рақслар ижро этилди. Вазир шу ерда ёшлар билан ўз она тилида суҳбатлашди. Сўнгра университетга ташриф буюрган меҳмонларнинг ўз таассуротларини қолдирувчи ёдномага тилакларини ёзди.

Кейинги манзил шаҳардаги машҳур тарихий обида, Худоёрхон саройи бўлди. Бу ердаги экспонатлар иштирокчилар эътиборини тортди. Ўрда ҳақидаги қизиқарли маълумотлар меҳмонларга ҳикоя қилиб берилди. 

Мақом қўшиқлари, гўзал рақслар, бетакрор санъат намуналари ижроси йиғилганларга кўтаринки кайфият бағишлади.

Жомеъ мажмуасига ташриф давомида Туркия ташқи ишлар вазири Қўқон ҳолвасининг тайёрланиш жараёнига гувоҳ бўлди. Қўқон шаҳрининг бой тарихи, маданияти ва ҳунармандчилиги билан танишди. Айниқса, пичоқчи устанинг иши унда ўзгача таассурот қолдирди. 

Меҳмонлар Ҳўқанди латифнинг азалий меҳмондўстлик анъаналарига яна бир бор гувоҳ бўлишди.

Кеч соатларда Мевлют Чавушоғлу Фарғонага ташрифини якунлаб, эртага бошланадиган халқаро конференцияда иштирок этиш учун Тошкентга учиб кетди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube