
Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ВИЛОЯТ ҲОКИМИНИНГ ЎРИНБОСАРИ ИҚБОЛЖОН ЭРГАШЕВ БОШЧИЛИГИДАГИ ДЕЛЕГАЦИЯ ЎЗБЕКИСТОН-ПОКИСТОН БИЗНЕС ФОРУМИДА ИШТИРОК ЭТМОҚДА

2021-07-16 09:32:08 388
Пойтахтимиздаги "Hyatt Regency Tashkent" меҳмонхонасида Ўзбекистон-Покистон бизнес-форуми бўлиб ўтмоқда. Форум ишида вилоят ҳокимининг ўринбосари – вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи Иқболжон Эргашев бошчилигидаги Фарғона делегацияси ҳам иштирок этмоқда.
Расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Имрон Хон Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ҳамроҳлигида форумга ташриф буюрди.
Вилоят Савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқармаси ҳамда вилоятимизда фаолият олиб бораётган 10 та корхона покистонлик ишбилармонлар билан текстиль учун бўёқлар ва тайёр чарм маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш, шунингдек қуритилган мева-сабзавотларни экспорт қилиш йўналишларида келишув ва шартномалар имзоладилар. Ҳозирда музокаралар давом этмоқда.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube