Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 68 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА УЗУМ ЭКСПОРТИ БОШЛАНДИ

×

 2021-07-16 09:34:23    58

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона вилоятининг Олтиариқ тумани нафақат Ўзбекистонда, балки кўплаб хорижий давлатларда ҳам ўзининг узумлари ва узумчилик мактаби билан яхши танилиб улгурган. Мамлакатимизда узумчиликни ривожлантиришда ушбу туман намуна сифатида олингани ҳам бежиз эмас. Вилоятдаги 7834 гектар узум боғларидан 1498 гектари айнан Олтиариқ туманида жойлашган. 2021 йилда вилоятда кутилаётган 153880 тонна узум ҳосилининг 43784 тонна қисми ҳам Олтиариқ туманида етиштирилиши режалаштирилган. 

Олтиариқ узумларига хорижий давлатлар талаб катталигини инобатга олиб, унинг эртапишар турлари пишиб етилиши билан хорижга ҳам экспорти бошлаб юборилди. 

Бу борада Фарғона вилояти божхона бошқармаси томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг экспортини қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳамда Олтиариқ тумани йирик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирилиши ва экспорт қилинишини инобатга олиб “Водий” ҳамда “Марғилон” ташқи иқтисодий фаолият божхона постлари таркибида “Экспортга кўмаклашиш марказлари” ташкил этилган. Ушбу экспортга кўмаклашиш марказлари томонидан дастлабки жорий йилда қиймати 232 минг АҚШ долларлик 220 тонна узум Қирғизистон, Қозоғистон ва Россия каби давлатларга экспорт қилинди. 

Эслатиб ўтамиз, Фарғона вилояти божхона бошқармаси томонидан 2020 йилда қиймати 30,5 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 28 минг 100 тонна узум экспорт божхона режимига расмийлаштирилган.

Узум асосан Россия, БАА, Украина, Белорусия, Германия, Мўғулистон, Польша, Литва, шунингдек қўшни Қирғизистон ва Қозоғистонга экспорт қилинган.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube