
Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ҚЎШТЕПАЛИК ЁШЛАР ҲАМ ЎЗЛАРИ УЧУН, ҲАМ ТЕНГДОШЛАРИ УЧУН ДАРОМАД МАНБАЛАРИНИ ЯРАТИШМОҚДА

2021-07-16 10:55:04 506
Қўштепа туманида иш билан банд бўлмаган ва пандемия туфайли хориждан қайтиб келиб ишсиз қолган ёшларни доимий иш ўрнига эга бўлишларини таьминлаш мақсадида юритилган “Ёшлар дафтари”га 4921 нафар ёшлар киритилган эди. Ўтган давр мобайнида уларнинг хоҳиш ва истаклари ўрганилиб, зарурий кўмаклар берилиши натижасида 3800 нафардан зиёд ёшларнинг бандлиги таьминланишига эришилди.
Биргина 1-сектор ҳудудида жойлашган Шерзодбек номли фермер хўжалигидан 3 гектардан ортиқ ер майдони ажратилиб, “Оқтепа” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 31 нафар ёшларнинг ҳар бирига 10 сотихдан бўлиб берилди.
Бундай имконият ва кўмакдан самарали фойдаланаётган “Ғиштмон” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Достон Раҳмонов эса бугун ўзига бепул тортиқ этилган мотокультиватордан яхшигина даромад қилиш билан бирга ҳайрия ишларини ҳам амалга оширмоқда.
Шунингдек, “Қийқи” маҳала фуқаролар йиғини “Арчазор” кўчаси, 245-уйда истиқомат қилувчи Нозимжон Нишонов банкдан олинган 30 миллион сўмлик имтиёзли кредит эвазига ускуналар ҳарид қилиб, 4 нафар дўсти билан бирга мўъжазгина стуллар ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. Энди ўз ишини янада кенгайтириш ниятида.
Тумандаги “Сойбўйи” маҳалласи “Саҳоват” кўчасининг 112-уйига кирган одамнинг эса ҳаваси келиши аниқ. Боиси, 25 миллион сўмлик имтиёзли банк кредити билан иш бошлаган Фазлиддин Ҳожиматов иссиқхонада помидор етиштиришни йўлга қўйган ва ҳосиллар мўл бўлди. Маҳсулотни ҳаридорлар унинг уйидан ўзлари олиб кетишмоқда.
Тумандаги “Карнайчи” маҳалла фуқаролар йиғини “Беҳизор” кўчаси 67-уйда яшовчи Муҳриддин Маҳмудов ҳам берилган имкониятлардан унумли фойдаланиб, қурилиш материали ишлаб чиқаришни бошлаган.
Зотан, ўз фаолиятларини янада кенгайтириш, ўнлаб тенгдошлари бандлигини таьминлаш орқали халқ фаровонлиги, юрт тараққиётига муносиб улуш қўшиш истаги қўштепалик ёшларнинг ягона мақсадига айлаган.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube