Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2023 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 62 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


МАРҒИЛОНДАН РЕСПУБЛИКАДА БИРИНЧИ БЎЛИБ ХИТОЙГА ИПАК МАҲСУЛОТЛАРИ ЭКСПОРТ ҚИЛИШ БЎЙИЧА ШАРТНОМА ИМЗОЛАНДИ

×

 2021-07-27 10:26:51    460

PDF юклаш
Чоп этиш


“Нурли тонг силк” МЧЖ пиллачилик кластери Марғилон шаҳрида жойлашган. Корхона 2020 йилда Ҳиндистон, Хитой, Жанубий Корея, Вьетнам, Миср сингари давлатларга 3 миллион долларлик тайёр ва ярим тайёр ипак маҳсулотлари экспорт қилди. Жараён 2021 йилда ҳам давом этиб, олти ойда яна 1 миллион 200 минг долларлик маҳсулот экспортга чиқарилди.

Кластер томонидан Ўзбекистон, Фурқат, Риштон, Қўштепа туманлари ҳамда Қувасой шаҳрида ўзаро шартнома асосида бу йил 561 тонна пилла хомашёси етиштирилди.

Ҳозирги кунда корхона тасарруфида 5 та ҳудудда 1 минг 300 гектардан ортиқ тутзорлар бор. Озуқа базасини яхшилаш мақсадида 70-80 фоизи маънан эскирган тутзорлар ўрнида янги тут плантациялари ташкил этилди. Шу мақсадда биргина ўтган йилнинг ўзида Хитойдан 700 минг долларлик тут кўчатлари келтирилди. Ипак қурти уруғи етиштириш тўлиқ маҳаллийлаштирилди ва замонавий лабораториялар фаолияти йўлга қўйилди. 

-Пиллачилик кластери томонидан бир мавсумда 13 минг қути ипак қурти боқилиб, 13 мингта мавсумий иш ўрни яратилади. Бундан ташқари, “Устоз-шогирд” анъанаси асосида оила бекаларини касаначилик асосида ишга олганмиз, - дейди корхона раҳбари Мақсуджон Қосимов.

Корхона республикада биринчи бўлиб Хитойга катта миқдорда шойи, сатин, атлас ва адрас каби табиий ипак маҳсулотлари экспорт қилиш бўйича шартнома имзолади. Шу кунларда маҳсулотнинг бир қисмини Хитойга жўнатиш режалаштирилмоқда. Яқин истиқболда корхона раҳбарияти Хитой ва Жанубий Корея бозорида мустаҳкам ўрин эгаллашни мақсад қилган.






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube