Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 54 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ВИЛОЯТ КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2021-07-28 16:33:48    60

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун, 28 июль куни Фарғона вилояти ҳокимлиги катта мажлислар залида Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги ўттиз тўртинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессия ишида Фарғона вилоятидан сайланган Олий Мажлис Сенати аъзолари, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, вилоят секторлари раҳбарлари, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, кун тартибига киритилган масалага алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Сессия кун тартибига кўра, 2021 йил биринчи ярим йиллик даврда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида амалга оширилган ишлар якуни ҳамда жорий йил якунига қадар белгиланадиган чора-тадбирлар юзасидан вилоят сектор раҳбарларининг ҳисоботини тинглаш ҳамда секторлар томонидан жорий йил якунига қадар амалга ошириладиган ишлар қайд этилган “Йўл хариталари”ни тасдиқлаш ва бошқа бир қатор масалалар кўриб чиқилди.

1-секторда амалга оширилган ишлар бўйича вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – сектор раҳбарлари томонидан олиб борилаётган ишларни мувофиқлаштириб борувчи вилоят мониторинг гуруҳи раҳбари Авазбек Ўринбоев, 2-сектор ҳудудида амалга оширилган ишлар ва кўрилаётган чора-тадбирлар юзасидан вилоят прокурори, адлия катта маслаҳатчиси, 2-сектор раҳбари Бахтиёр Исмоиловнинг ахборотлари тингланди.

Шунингдек, солиқ секторида олиб борилаётган ишлар тўғрисида ҳам иштирокчиларга маълумотлар берилди. 

Сессияда кун тартибидаги яна бир масала – вилоятда одил судловни амалга ошириш, суднинг мустақиллигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини суд йўли билан ишончли ҳимоя қилиш, аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш борасида маъмурий судлар томонидан 2021 йил биринчи ярим йиллик давомида амалга оширилган ишлар ҳамда келгусида кўриладиган чора-тадбирлар юзасидан вилоят Маъмурий судининг раиси Дониёрхўжа Маҳаматов ҳам ахборот бериб ўтди.

Вилоятда норма ижодкорлиги фаолияти ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиётининг ҳолати юзасидан сессия ишида вилоят Адлия бошқармаси бошлиғи Бахрулло Хасанов ҳам сўзга чиқди.

Сессия ишида Сўх тумани ҳокими томонидан вилоят ҳокими номига ёзма мурожаат келиб тушгани, мурожаатда жорий йилнинг 19-20 июль кунлари Сўх тумани “Ҳушёр” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудига сел-тошқин келганлиги натижасида томорқа ерлари ҳамда талофат кўрган хонадон эгаларига “Саховат ва кўмак” жамғармасидан моддий кўмак беришни сўралганлиги ҳам маълум қилинди. 

Мазкур масала юзасидан вилоят ҳокими ўринбосари – маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Баходир Холиқовнинг ахбороти тингланди. Сел-тошқиндан зарар кўрган сўхлик фуқароларга моддий кўмак кўрсатиш масаласи депутатлар томонидан тасдиқланди.

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги ўттиз тўртинчи сессиясида кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди ва сессия ўз ишини якунлади.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube