
Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ВА КИБЕРХАВФСИЗЛИК БЎЙИЧА РЕСПУБЛИКА ҲУДУДЛАРИ ЎРТАСИДА ИККИНЧИ ЎРИННИ ЭГАЛЛАДИ

2021-07-28 16:42:32 463
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йилнинг 21 ноябрдаги ПҚ-4024-сон ҳамда 2019 йил 14 сентябрдаги ПҚ-4452-сон қарорларига мувофиқ ахборот технологиялари ва коммуникациялари жорий этилишини назорат қилиш тизими самарадорлигини ошириш мақсадида Киберхавфсизлик маркази томонидан барча давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ахборот ва киберхавфсизликни таъминланганлик ҳолати мониторинги йўлга қўйилган.
Мониторингда давлат органларида АКТ соҳасини ривожлантириш, ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик масалалари бўйича амалга оширилган ишлар рейтингли баҳоланади.
Рейтинг натижаларига кўра, 2021 йил II-чорак якуни билан Фарғона вилояти ҳокимлиги кўрсаткичи 91,6 фоизни ташкил этиб, республика ҳудудлари ҳокимият органлари ўртасида 2-ўрин, барча 134 та давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ўртасида 7-ўринни эгаллади.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube