Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 63 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ХАЛҚАРО ДЎСТЛИК КУНИ ФАРҒОНАДА ҲАМ КЎТАРИНКИ РУҲДА ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

×

 2021-07-30 17:06:23    56

PDF юклаш
Чоп этиш


30 июль - “Халқаро дўстлик куни” муносабати билан Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳамда вилоят миллий маданий марказлари ҳамкорлигида пандемик вазиятдан келиб чиқиб, карантин тартибларига амал қилинган ҳолда Ислом Каримов номидаги вилоят театр-концерт саройида байрам дастури ташкил этилди. 

Унда турли миллатлардан иборат ансамбль жамоалари гўзал рақслари ва қўшиқлари орқали миллатлараро дўстлик, ҳамжиҳатликни тараннум қилдилар. 

Зотан, халқимизга хос бағрикенглик ва азалий дўстлик ғояларини илгари суришдек эзгу мақсадлар мамлакатимизда истиқомат қилаётган 130 дан зиёд миллат ва элат вакиллари ўртасидаги аҳл-иноқликни янада мустаҳкамламоқда.

Республикамиз бўйлаб жами 141 та миллий маданий марказлар ҳамда 36 та дўстлик жамиятлари фаолият кўрсатмоқда. Фарғонада ҳам 8 та миллий маданий марказлар бор ва уларга Фарғона шаҳрида жойлашган “Дўстлик уйи”да барча шароитларга эга бўлган хоналар фойдаланишга топширилган. 

"Халқаро дўстлик куни"да айни жиҳатлар яна бир бор эътироф этилди. Байрам дастури хайрли тадбирлар билан давом этди. Туман-шаҳарларда истиқомат қилувчи ижтимоий ҳимояга муҳтож, имконияти чекланган турли миллат вакилларига эсдалик совғалари ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари етказилди.

Жумладан, Фарғона шаҳрида яшовчи уруш ва меҳнат фахрийлари 99 ёшли Татяна Усмонова ҳамда Урмус Бекировалар холидан хабар олинди. 

- Мен жуда ҳам ҳурсандман. Давлатимиз раҳбарининг халққа қаратаётган катта эътиборини эътироф этиш лозим. Мен миннатдорман. Фарзандларимиз ҳамиша мана шундай тинч юртда шодон кулиб яшасинлар, - деди Урмус Бекирова.






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube