Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 158 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА ТИКУВЧИЛИК ҚИЙҚИМЛАРИДАН ИП-КАЛАВА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛАДИ

×

 2021-07-31 09:41:51    49

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун вилоят ҳокимининг ўринбосари Иқболжон Эргашев вилоят ҳокимлигида туркиялик инвесторларни қабул қилди.

 Турк ишбилармонлари – Қўқон шаҳрида фаолият олиб бораётган “Эр текс” хорижий корхонаси раҳбари Ҳусейн Эрдем ва Бувайда ҳамда Фурқат туманларида ўз текстил корхоналарини юритаётган Азиз Кая вилоят ҳокими ўринбосарига республикамиз корхоналарининг тикувчилик қийқимларидан ип-калава ишлаб чиқаришга ихтисослашадиган ноёб корхона ташкил этиш лойиҳасини тақдим этдилар.

Ўзбекистонда биринчи бўлиши кўзда тутилган бундай корхонада қийқимларни қайта ишлаш ҳисобига ишлаб чиқариладиган ип-газлама таннархи одатий ипдан анча арзон бўлиши маълум қилинди.

Туркиялик сармоядорлар ушбу лойиҳани амалга ошириш учун 3 йил давомида жами 10 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритишни режалаштираётганликларини, корхонада 500 та янги иш ўрни яратилишини ҳамда маҳсулотлар ички бозор билан бирга экспортга ҳам йўналтирилишини маълум қилишди.

Учрашувда ушбу лойиҳани Фарғона вилоятида амалга ошириш бўйича келишувга эришилди. Яқин кунларда тегишли тартибда шартномалар имзоланиб, лойиҳани амалга ошириш бўйича иш ташкил этилади.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube