Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 44 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


БОШ ВАЗИРНИНГ БИРИНЧИ ЎРИНБОСАРИ ФАРҒОНА ВИЛОЯТИДА "ОБОД ҚИШЛОҚ" ВА "ОБОД МАҲАЛЛА" ДАСТУРИ ИЖРОСИНИ ТАҲЛИЛ ҚИЛДИ

×

 2021-08-02 16:59:11    89

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун вилоят ҳокимлиги мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов раҳбарлигида йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда Бош прокурор ўринбосари Акмалхўжа Мавлонов ҳам иштирок этди.

Унда вилоят секторлари раҳбарлари, вилоят ҳокими ўринбосарлари, халқ таълими, соғлиқни сақлаш, мактабгача таълим, олий таълим ўқув юртлари ректорлари, тижорат банклари, туризм ва спорт ишлари бошқармаси қатнашдилар, шунингдек, шаҳар-туманлардан ҳам кун тартибига дахлдор раҳбарлар ҳудудий студиялардан кузатиб боришди.

Видеоселектор тарзида ўтказилган йиғилиш давомида кун тартибидаги “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастури ижроси юзасидан ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар, “Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармон ижроси, 2021-2022 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, инвестиция дастури асосида амалга оширилаётган ишлар ва келгуси йил лойиҳалари рўйхатини шакллантириш юзасидан кўрилаётган ишлар, 2021-2022 йил ўқув йилига пухта тайёргарлик кўриш, ўқувчиларни таҳсил олишлари учун зарур шарт-шароитлар бўйича вилоятда олиб борилаётган ишлар кўриб чиқилди.

Кун тартибидаги ҳар бир масала тегишли масъуллар иштирокида танқидий-таҳлилий муҳокама қилинди. Ушбу йўналишларда қилиниши зарур бўлган топшириқ, вазифаларни белгиланган муддатларда сифатли қилиб бажарилишига келишиб олинди.






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube