Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 46 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


МУСТАҚИЛЛИКНИНГ 30 ЙИЛЛИГИГА ТЎЁНА: БАҒДОДДА 9 НАФАР ФУҚАРОГА ИПОТЕКА УЙЛАРИНИНГ БОШЛАНҒИЧ ТЎЛОВИ ТЎЛАБ БЕРИЛАДИ

×

 2021-08-03 13:28:52    47

PDF юклаш
Чоп этиш


Бағдод туманида уй-жойга муҳтож бўлгани сабабли 9 нафар фуқарога уй-жой сотиб олиш учун бошланғич тўлов “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари” жамғармалари маблағлари ҳисобидан тўлаб бериладиган бўлди. Бу ҳақда маҳаллий Кенгаш котибияти мудири Ғайратжон Эшонхонов маълум қилди.

Таъкидланишича, куни кеча ўтказилган халқ депутатлари Бағдод туман кенгашининг навбатдаги XXXII сессиясида депутатлар “Саховат ва кўмак”, “Аёллар дафтари”, “Темир дафтар” ҳамда “Ёшлар дафтари” жамғармаларидан маблағ ажратиш масаласини ҳам кўриб чиқишган. Шунга биноан, “Ёшлар дафтари”да рўйхатга олинган 2 нафар, “Аёллар дафтари”да рўйхатда турувчи 7 нафар фуқарога кўп қаватли уйлардан хонадон сотиб олиш учун бошланғич тўловнинг бир қисми махсус жамғарма маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади. 

- Бунинг учун жами 77,5 млн. сўм маблағ ажратилишига депутатларнинг розилиги олинди. Бошланғич тўлов шакллантирилаган уйларнинг 2 таси 3 хонали, 7 таси 2 хонали, - дейди Ғайратжон Эшонхонов.

Бағдод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube