Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 29 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


МИЛЛАТЛАРАРО ДЎСТЛИК ВА ТОТУВЛИКНИ МУСТАҲКАМЛАШГА ҲИССА ҚЎШАЁТГАН ФАРҒОНАЛИКЛАРГА ДАВЛАТ МУКОФОТЛАРИ ВА КЎКРАК НИШОНЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

×

 2021-08-04 08:49:22    74

PDF юклаш
Чоп этиш


Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан мамлакатимизда илк маротаба жорий йилнинг 30 июль санасида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди. Ушбу миллатлараро дўстлик ва тотувлик байрами муносабати билан қабул қилинган Президент фармонига кўра, бир гуруҳ юртдошларимиз давлат мукофотлари ва кўкрак нишонлари билан тақдирландилар.

Бугун вилоят ҳокимлиги қабуллар уйида ана шу мукофотларни фарғоналик эгаларига топшириш маросими бўлиб ўтди. 

Унда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва xорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси Рустамбек Қурбанов, вилоят ҳокимининг ўринбосари Жамшед Хатамов ҳамда вилоятимизда фаолият олиб бораётган миллий-маданий марказлар вакиллари қатнашдилар.

Сўз олганлар давлатимиз раҳбари томонидан миллатлараро тотувлик муносабатларига кўрсатилаётган эътибор, амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўхталиб ўтдилар.

- Вилоятимизда 8 та немис, славян, яҳудий, татар, қирғиз, корейс, тожик, турк миллий маданий марказлари бор. Улар учун вилоят марказида “Дўстлик уйи” ташкил қилиниб, зарур жиҳозлар билан таъминланди. Жойларда барча миллатлар вакиллари аҳл-иноқликда яшаб, турли йўналишларда меҳнат қилиб юртимиз равнақига муносиб ҳиссаларини қўшиб келишмоқда, - деди Жамшед Хатамов.

Шундан сўнг кўтаринки кайфиятда мукофотларни ўз эгаларига топшириш жараёнлари бошланди. Фарғона вилояти рус миллий маданий маркази раиси Акопджанова Галина Алексеевнага “Меҳнат шуҳрати” ордени, Сўх туманидаги “Сариканда” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Сафоев Баҳодир Акпаралиевичга “Шуҳрат” медали тақдим этилди. 

Бундан ташқари ижтимоий-сиёсий ҳаётнинг турли жабҳаларида меҳнат қилаётган яна 10 нафар фарғоналиклар “Халқлар дўстлиги” кўкрак нишонлари билан тақдирландилар. 

Миллий маданий марказлар раҳбарларига “Ўзбекистон умумий уйимиз” китоби ва “Ўзбекистон” журналларининг махсус сонлари ҳам топширилди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube