Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 25 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ТАКРОР ЭКИН – ТАКРОР ДАРОМАД: ГЕКТАРИДАН 70 ТОННА КАРАМ ЕТИШТИРАЁТГАН ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНИ ОМИЛКОРЛАРИ

×

 2021-08-06 16:53:44    66

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон туманида ер қадрини билган, ҳалол меҳнати билан ҳам ўз оиласига даромад, ҳам элу-юрт дастурхонига тўкинлик олиб келаётган миришкорлар бисёр.

Бешкапалик Алишер Турдиев ҳам ана шундай томирида деҳқоннинг қони оқаётган меҳнаткаш омилкорлардан. Олти йилдан буён “Қалдирғоч” фермер хўжалигида сувчилик қилади. Ўзи билан биргаликда, турмуш ўртоғи, акасининг ўғиллари, оиладан жами беш киши шу хўжаликда фаолият юритади. Мухтасар айтганда, икки оиланинг асосий даромади ҳам шу деҳқончиликдан. Ота-онаси ҳам шу хўжаликда меҳнат қилиб, нафақага чиққан. 

Жиянлари-ю оиласи билан ҳар йили хўжаликдаги асосий экин турларидан бири-буғдойни етиштириб, хирмонни юксалишига ҳисса қўшгандан сўнг, такрорий экин экиб навбатдаги мавсумгача меҳнатни узмайди. 

Шу билан бирга, ўз-ўзидан такрорий экин жойлаштирилган майдонларни янада маданийлаштирилишига, ерга қайта ишлов бериш орқали бегона ўтларни йўқотиб, тупроқ унумдорлиги ортишига ҳисса қўшади.

Турдиевлар оиласи бу йил ҳам хўжаликдаги 2 гектар ер майдонига оддий ва қизил бошли карам, лавлаги (қизилча) ва ловия эккан. Айни кунларда ушбу экинларни парваришлаш ишлари қизғин. 

“Бир гектар ерга 20-25 минг донагача карам сиғади. Яхши қаралса гектаридан 70 тоннагача ҳосил олиш мумкин. Зараркунандаларга қарши ишловини бериб туриш керак. Бошида бир марта техника киради холос, кейин эгатда бирма-бир юриб қўлда ишлов берамиз. Меҳнатига яраша, даромад оляпмиз йилига, шукр”, - дейди Алишер Турдиев.

Бешкапалик омилкорни қўшимча қилишича, кечки карамни октябрнинг охири, ноябрнинг илк ҳафталаридан узиш бошланиб, декабрнинг ўрталаригача ҳосил олинади. 

Ана шундай ҳалол меҳнат, машаққат туфайли уларнинг оиласига, хонадонига файзу-барака тўкинлик кирмоқда, бозорга, халқ дастурхонига эса сара маҳсулотлар етиб бормоқда. 

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube