Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 62 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ПРЕЗИДЕНТИМИЗ ЭЪТИРОФ ЭТГАН БАҒДОД ҚУРИЛИШ ТАЖРИБАСИ: ҚИШЛОҚ ҲУДУДИДА ЗАМОНАВИЙ ШАҲАРЧА ҚАД РОСТЛАДИ

×

 2021-08-06 19:06:03    61

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Бағдод туманида бўлиб, “Мурувват” МФЙ ҳудудида барпо этилаётган янги замонавий шаҳарчадаги қурилиш ишларининг бориши билан танишди.

2021 йил бошларида туман марказидан 12-13 км. узоқда жойлашган ушбу ҳудудда 50 та кўп қаватли уй-жойлар қурилиши бошланганди. Жорий йил март ойида ўтказилган видеоселектор йиғилишида давлатимиз раҳбари томонидан “Бағдод тажрибаси” сифатида алоҳида эътироф этилган ушбу шаҳарча лойиҳаси кенгайиб, бугунги кунда 1260 та хонадондан иборат 61 та кўп қаватли уй-жой қад ростламоқда.

Жадал қурилиш ишлари бораётган ва сўнгги паллага кирган жараёнда ҳозирда 3 мингдан зиёд қурувчи меҳнат қилмоқда.

Шаҳарчага электр энергияси, табиий газ, ичимлик ва оқава сув тармоқлари тортиш, ички йўллар қурилиши бўйича ҳам шаҳарсозлик меъморчилиги анъаналари асосида тайёрланган лойиҳалар асосида иш олиб борилмоқда. Йўл четларига бетон лотоклар ўрнатилиб, ёритиш тизими ўрнатиш ишлари амалга оширилмоқда.

Шунингдек, аҳолини иш билан таъминлаш мақсадида “Мурувват” МФЙга ёндош ҳудудда 14,3 гектар майдонда “Мустақиллик” кичик саноат зонаси, 100 гектар ерда ҳар бири 10 сотихдан лимончиликка ихтисослашган иссиқхоналар барпо этиляпти. Бугунги кунгача 290 та иссиқхона битказилиб, ҳудудда қуриб битказилган уйларга кўчиб келган оилаларга ажратиб берилди.

Вилоят маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан шаҳарчада 56-сонли умумтаълим мактабига 420 ўринли қўшимча бино қуриш ишлари, 400 ўринли Маданият маркази биноси ҳамда 150 ўринли мактабгача таълим ташкилоти биноси барпо этилмоқда. Бу ишлар учун жами 24,4 миллиард сўм маблағ ажратиб берилди.

Замонавий массивда янги МФЙ биноси, поликлиника, савдо мажмуаси, коворкинг маркази, спорт комплекси, маданият маркази, истироҳат боғи сингари ижтимоий соҳа объектлари қурилишига ҳам киришилди.

Кўп қаватли уйларда қурилиш ишлари Мустақиллик байрамига қадар якунланиши кўзда тутилган. Ҳозирда фойдаланишга топширилган уйларга янги хонадон эгалари кўчиб келиб яшашни бошлашди.

Вилоят ҳокими қурилиш фирмалари раҳбарлари ҳамда вилоят масъуллари иштирокида ўтказилган мулоқотда қурилиш ишларини сифатли якунлаш, ҳудудни ободонлаштириш ҳамда болалар ва спорт майдончалари барпо этилишини тезлаштириш бўйича топшириқ ва кўрсатмалар берди.






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube