Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 297 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ШАҲРИДА 2021 ЙИЛДА ЖАМИ 178 ТА БОЛАЛАР МАЙДОНЧАЛАРИ ТЎЛИҚ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛАДИ

×

 2021-08-09 19:11:51    52

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона шаҳар ҳокимлиги ҳамда вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси томонидан ишлаб чиқилган дастур асосида кўп хонадонли уй-жой фондига туташ ҳудудларда болалар ва спорт майдончалари ташкил этилмоқда.

Ушбу масканлар нафақат болаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, балки саломатлигини мустаҳкамлаш, уларни жисмонан чиниқтиришда ҳам муҳим аҳамиятга эга. Ҳар бир майдончада ўнга яқин ўйин қурилмаси ўрнатилиб, мазкур масканларнинг техник ҳолати, тозалиги маҳалла фуқаролар йиғини томонидан доимий назорат қилинмоқда ва яроқсиз ҳолга келган ўйин қурилмалари янгиланиб, такомиллаштирилиб бориляпти.

Фарғона шаҳрининг 2021 йил режасида белгиланган дастурга асосан, “Кўп хонадонли уйларни ва иссиқлик таъминоти объектларини қуриш бўйича инженеринг компанияси” ДУК томонидан кўп қаватли уйлар олдига маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 23 та янги болалар майдончалари ўрнатилиб, фойдаланишга топширилди. Бундан ташқари, республика бюджетидан 8 та болалар майдончаларини қуриш ишлари якуний босқичларда олиб борилмоқда.

Шунингдек, Фарғона вилояти ҳокими ташаббуси билан маҳаллий бюджет ҳамда ҳомийлик маблағлари ҳисобидан яна 100 та болалар майдончалари қурилиб, 47 та ворк аутлар ўрнатилди.

 Фарғона шаҳрида 2021 йилда жами 178 та болалар майдончалари тўлиқ фойдаланишга топширилади.

Вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси ахборот хизмати


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube