Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ФАРҒОНАЛИКЛАР РОССИЯДАГИ "КАМАЗ" ЗАВОДИГА ИШГА ЖАЛБ ЭТИЛАДИ
2021-08-10 16:57:58 66
Бугун Россия Федерациясининг Татаристон Республикаси Набережные Челны шаҳрида фаолият кўрсатаётган “КамАЗ” ишлаб чиқариш акциядорлик жамияти вакиллари Фарғона вилоятига келдилар.
Республикамиздаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги билан эришилган келишувларга кўра, ушбу корхонада ишлаш истагини билдирган 65 нафардан ортиқ юртдошларимиз агентликнинг Фарғона филиали биносида суҳбат асосидаги танловларда иштирок этишди. Улар иш изловчи сифатида агентлик филиали базасига “Labor-migration” дастурий мажмуасига рўйхатга киритилди.
Карантин талабларига амал қилинган ҳолда ташкил этилган танлов жараёнларидан 50 нафар номзодлар муваффақиятли ўтдилар ва уларнинг рўйхати Россиядаги иш берувчи томонга кейинги босқичда ҳужжатларни расмийлаштириш учун тақдим этилди.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Фарғона филиали
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube