Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 57 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


УЧКЎПРИК ТУМАНИДА 15 ГЕКТАР МАЙДОНДА БУНЁД ЭТИЛАЁТГАН ЕНГИЛ САНОАТ МАҲСУЛОТЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ, ЛОГИСТИКА ВА САВДО КОМПЛЕКСИДА 7 МИНГ 700 ДАН ОРТИҚ ЯНГИ ИШ ЎРНИ ЯРАТИЛАДИ

×

 2021-08-17 17:11:35    73

PDF юклаш
Чоп этиш


Учкўприк туманининг “Бобошбек” маҳалла фуқаролар йиғинида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида енгил саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришни, логистика ва савдо тармоқларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида 15 гектар майдонда енгил саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, логистика ва савдо комплекси бунёд этилмоқда.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бугун ушбу ҳудудда бўлиб, янги комплексда ишлаб чиқариш цехлари, савдо дўконлари, логистика маркази, кичик савдо расталари ва қўшимча хизмат кўрсатиш масканлари қурилишини ташкил этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

“Бобошбек”, “Бекмурод”, “Зиғир”, “Палохон” ва “Яккамулла” маҳалла фуқаролар йиғинларида яшовчи аҳоли ўз хонадонларида тикувчилик, трикотаж маҳсулотлари тайёрлаб келади. Уч мингдан зиёд киши мазкур юмуш билан шуғулланаётган бўлиб, ички бозорга сифатли маҳсулотларни етказиб бермоқда. Барпо этилаётган мажмуа оилавий ишлаб чиқариш ва савдо билан шуғулланаётган ушбу тадбиркорларни маъжозий маънода бир том остида бирлаштиради.

Юртимизда илк бор барпо этилаётган замонавий енгил саноат мажмуасида 2 та логистика маркази, 212 та ишлаб чиқариш цехи, 336 та савдо дўкони, 560 та кичик савдо растаси ташкил этилади.

Енгил саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, логистика ва савдо комплекси фойдаланишга топширилиши натижасида ишлаб чиқариш, савдо, хизмат кўрсатиш ва логистика йўналишларида 7 минг 700 дан ортиқ янги иш ўрни яратилади.

Вилоят раҳбари томонидан лойиҳа якуний қийматини белгилаш бўйича ишлар охирига етказилмаганлиги танқид қилинди. Хайрулло Бозоров ишлаб чиқариш ва савдо нуқталари барпо этишда темир конструкциялар ҳамда темир-бетон маҳсулотларидан қайси бири тадбиркорлар учун арзон ва қулай бўлишини бугунги бозор нархларидан келиб чиққан ҳолда таққослаб маълумот тақдим этиш юзасидан вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Аваз Ўринбоевга ва вилоят архитектура ва қурилиш бош бошқармаси бошлиғига топшириқлар берди.

Вилоят раҳбари, шунингдек, қурилиш ишларини янада жадаллаштириш, газ, сув, электр энергия ва бошқа коммуникация тармоқларини тортиш жараёнини белгиланган муддатларда якунлаш, лойиҳани фойдаланишга топширишни тезлаштириш бўйича тегишли масъулларга вазифалар юклади.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube