Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 42 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ХАЙРУЛЛО БОЗОРОВ РИШТОН ТУМАНИДА ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ СОҲАЛАРДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИШЛАР БИЛАН ТАНИШДИ

×

 2021-08-17 19:12:24    79

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бугун ҳудудлардаги ижтимоий-иқтисодий соҳаларда амалга оширилаётган ишлар билан танишиш доирасида Риштон туманида бўлди.

Вилоят раҳбари, туманда тадбиркор Исломжон Орифжонов томонидан қурилаётган “Чинор плюс 2020” туристик мажмуаси билан танишди. Риштон тумани Оқер МФЙ ҳудудида жойлашган ушбу мажмуанинг лойиҳа қиймати 10 млрд. сўмни ташкил этади. Мажмуада меҳмонхона, сауна, ёзги ва қишки бассейн, ошхона, мажлислар зали жойлашган бўлиб, Риштон туристик салоҳиятининг янада ривожланишига ўз ҳиссасини қўшади. Мажмуа 2021 йилнинг 4-чорагида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган. Ушбу мажмуага ёндош ҳудуддан Кулолчилик маркази барпо этиш учун ер майдони ажратилди. Вилоят ҳокими Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 4-5 февраль куни вилоятимизга ташрифлари чоғида берган кўрсатма ва топшириқлари ҳамда “Кулолчиликни жадал ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори ижроси доирасида барпо этиладиган ушбу марказ қурилиш ишларини тезкорлик билан бошлаш ҳамда замонавий Кулолчилик маркази ташкил этиш бўйича тегишли топшириқлар берди.

Хайрулло Бозоров, Риштон туманида барпо этилаётган “Ҳунармандлар маркази”даги сўнгги пардозлаш ишларини кўздан кечирди. Шунингдек, Қалайнав МФЙда барпо этилаётган “Кулолчилик маркази” билан танишиб, мутасаддиларга бу ерда кичик саноат зонасини ташкил этишни топширди. Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Аваз Ўринбоевга бир ҳафта муддатда вилоят бўйлаб иншо этилаётган барча 13 та Ҳунармандлар марказининг қурилиш ва жиҳозлаш ишларини якунлаш бўйича топшириқ берилди. 

Ташрифнинг навбатдаги қисми Хўжа Илғор зиёратгоҳида давом этди. Қадимий зиёратгоҳлардан бири саналган ва сеҳрли ғор жойлашган ушбу мажмуада тўлиқ реконструкция қилиниши режалаштирилган. Вилоят ҳокими афсонага айланган “Сеҳрли ғор”ни зиёрат қилди. Хайрулло Бозоров масъулларга ушбу масканни туризм манзилгоҳига айлантириш ва бунинг зарур инфратузилмани шакллантириш бўйича вазифалар юклади.

Бундан ташқари, вилоят раҳбари "Русўзбектекс" хорижий корхонаси қошида ташкил этилаётган янги фабриканинг қурилиши жараёнлари билан танишди. 1100 ишчи ўринга мўлжалланган ушбу фабрикада тайёр маҳсулотлар момиқ сочиқ, чойшаб, ип калава ишлаб чиқариш режалаштирилган. Ушбу лойиҳа қиммати 37,5 млн. АҚШ долларга тенг. Корхона қурилиши 2021-2022 йилларга мўлжалланган бўлиб, ҳозирда қурилиш ишлари белгиланган графикдан ортда қолаётгани Хайрулло Бозоров қаттиқ танқид қилинди. Бу борадаги ишларни тезлаштириш топшириғи берилди.

Вилоят раҳбари шунингдек, М. Топволдиев МФЙ ҳудудида барпо этилаётган “Нурафшон” мавзеси ва “Марказ” МФЙда кўп қаватли уйлардан иборат бўлган “Тўқимачи” мавзесида бўлди. “Марказ” МФЙда 11 та тўрт қаватли уйлар қурилиши режалаштирилган бўлиб, бугунги кунга қадар уларнинг 4 таси фойдаланишга топширилиб, қолган уйларнинг сўнгги қурилиш ишлари давом этмоқда. “Нурафшон” мавзесида эса 5 та кўп қаватли турар-жой биноси қад ростламоқда. Вилоят ҳокими мавзелардаги қурилиш ишларини жадаллаштириш ва бир ой муддатда фойдаланишга топшириш юзасидан кўрсатма берди.

Шунингдек, Хайрулло Бозоров Япон-Ўзбек миллий маданият маркази боғида Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) билан ҳамкорликда барпо этилаётган биолаборатория қурилиши жараёнларини кўздан кечириб, қурилиш суръатини жадаллаштириш лозимлигига эътибор қаратди. Ушбу лабораторияда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг сифати текширилади, бундан ташқари, махсус ўғитлар ишлаб чиқилади. Вилоят раҳбари бу ерда фаолият юритаётган япон тилига ихтисослаштирилган мактабга қўшимча 200 ўринли бино қуриб беришга ваъда берди.

















Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube