Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 72 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ТУМАНИДАГИ “САТТОРОБОД” ҲУДУДИДА 1000 ГЕКТАР ҚАРОВСИЗ ЕР МАЙДОНИ ҚАЙТА ЎЗЛАШТИРИЛИБ, ИНТЕНСИВ БОҒЛАР БАРПО ЭТИЛМОҚДА

×

 2021-08-18 19:36:01    67

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Фарғона туманидаги “Сатторобод” ҳудудида, “Дўстлик” МФЙда бўлиб, ушбу жойда аввалдан қаровсиз бўлган ер майдонларини қайта фойдаланишга киритиш ва интенсив боғларни жойлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди.

Вилоят раҳбарининг топшириғи билан жорий йил апрель ойида ушбу ҳудуддаги қаровсиз ер майдонлари қайта фойдаланишга киритиш бўйича ишлар бошланган эди. Бугунги кунга қадар 500 гектарга яқин майдон ўзлаштирилиб, унинг катта қисмида интенсив узумзорлар барпо этишга киришилди. Фойдаланишга киритилган майдонлардан 15 гектари Ёшлар дафтарига киритилган оилаларга боғ барпо этиш учун ажратиб берилди. Суғориш билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш мақсадида ҳозирги кунга қадар 15 та суғориш тик қудуқлари бурғуланди. Шунингдек, ушбу ҳудудда ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш мақсадида 48 та якка тартибдаги хонадон барпо этилмоқда. 

Ҳозирда бу ерда олиб борилаётган ишларнинг суст кетаётганини қайд этган вилоят ҳокими, бу борада масъулларни қатъий огоҳлантирди. Хайрулло Бозоров йил якунига қадар 1000 гектаргача ер майдонини ўзлаштириш, етарли сув қудуқлари қазиш ҳамда фойдаланишга киритилган майдонларда интенсив боғлар барпо этиш бўйича топшириқ берди.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube