Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Бюджет бўйича очиқ маълумотлар

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

АСОСИЙ СТАТИСТИК АХБОРОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< SENTYABR 2021 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930   

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 82 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТ ҲОКИМИНИНГ ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН УЧРАШУВИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2021-09-13 11:05:09    39

PDF юклаш
Чоп этиш


Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 20 август куни ўн мингга яқин тадбиркорлар иштирокида янгича форматда илк маротаба очиқ мулоқот ўтказган эди ва унда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик мамлакатимиз иқтисодиётининг устувор йўналиши этиб белгиланди.

Шундан келиб чиқиб, Фарғона шаҳридаги вилоят "Тадбиркорлар уйи"да давлатимиз раҳбари бошлаб берган учрашувнинг мантиқий давоми сифатида Ўзбекистон Савдо - саноат палатаси раиси Адҳам Икрамов ва вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров иширокида вилоятимиздаги табиркорлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди.

Видеоконференсалоқа шаклида ўтган тадбирда вилоят ва 19 та шаҳар-туман студияларидан жами 650 нафардан зиёд ишбилармонлар қатнашдилар. 

Тошлоқ тумани студиясидан тадбирда қатнашган Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икрамов, тегишли республика вазирлик ва идоралари раҳбарлари иштирокида бундай тадбирлар аниқ режа асосида давомли бўлишини, тадбиркорларнинг мурожаатлари ҳамда муаммолари мунтазам ўрганилиб ва ҳал этилиб борилишини таъкидлади.

Айниқса, бу борада “Фарғона тажрибаси” борлигига, Хайрулло Бозоров ташаббуси билан Фарғонада "Тадбиркорлар уйи" ташкил этилиб, эндиликда у Тадбиркорлар кенгаши бўлаётганлигига йиғилганлар эътиборини тортди. Фарғоналик ишбилармонлар ташаббускор ва интилувчан эканлигини алоҳида қайд этди.

"Тадбиркор билан бирга бўлмаган, уни қўллаб-қувватламаган ҳокимга, ижро органи раҳбарига орамизда ўрин йўқ", - дея таъкидлаган вилоят ҳокими Президентимиз фарғоналикларга билдирган юксак ишончга жавобан тадбиркорликни ривожлантиришда вилоятни намунали ҳудудга айлантириб, амалдаги натижалар билан ютуқларни кўрсатиш лозимлигини қайд этди.

Бугунги тадбиркорнинг саволи, бугунги тадбиркорнинг мурожаати бундан 5 йил олдинги тадбиркорнинг саволидан, мурожатидан мутлақо тубдан фарқ қилишини таъкидлаган Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икрамов айни пайтда фарғоналик ишбилармонларнинг республика миқёсида ҳал этилиши зарур бўлган бир қатор мурожаатларини тинглади.

Фарғона шаҳридаги “Илясов” МЧЖ раҳбари Фахриддин Илёсов Россиядаги ритейлерлар билан ишлашда банклар орқали зарур бўлган айланма маблағга эга бўлишда муаммоси борлигини айтган бўлса, Фарғона туманидаги тадбиркорлар тижорат банкидан кредит олишда қийинчилик юзага келаётганини вилоят ҳокими ўзи айтиб, улардан шу кунга қадар бўлган мурожаатлардан келиб чиқиб, бу масалани ечишда республика даржасида ёрдам сўради.

Учрашувда инвесторларни вилоятга кўпроқ жалб этиш масаласи ҳам ўртага ташланди. Сўхлик тадбиркорлар ҳам ўз фаолиятларини кенгайтириш юзасидан таклиф ва муаммоларини айтиб ўтишди. Тегишли республика ташкилотлари иштирокида уларни ҳал этиш чора-тадбирлари келишиб олинди. Шунингдек, барча тадбиркорлар мурожаатларини ва таклифларини умумлаштириш ва Савдо-саноат палатаси раҳбариятига етказиш юзасидан масъулларга топшириқлар берилди. Ушбу муаммо ва таклифлар республика даражасида кўриб чиқилиши маълум қилинди.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube