Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Бюджет бўйича очиқ маълумотлар

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

АСОСИЙ СТАТИСТИК АХБОРОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Dekabr 2021 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 207 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА “ЭНГ ЯХШИ ИЖТИМОИЙ ТАШАББУС” ҲАМДА “МАҲАЛЛА – БЕШ ТАШАББУС БЕШИГИ” РЕСПУБЛИКА КЎРИК-ТАНЛОВЛАРИ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

×

 2021-09-16 10:59:22    120

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона шаҳридаги Ислом Каримов номидаги театр-концерт саройида Олий Мажлис Сенати томонидан ташкил этилган “Энг яхши ижтимоий ташаббус” ҳамда “Маҳалла – беш ташаббус бешиги” Республика кўрик-танловларининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Мазкур кўрик-танловлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати ташаббуси билан ташкил этилди. Танловларнинг туман-шаҳарлар кесимида ўтказилган ҳудудий босқичларида ғолибликни қўлга киритган 100 нафарга яқин иштирокчилар унинг вилоят босқичида қатнашдилар. 

Улар “Энг яхши ижтимоий ташаббускор давлат бошқаруви органи”, “Энг яхши ижтимоий ташаббускор нодавлат-нотижорат ташкилоти”, “Энг яхши ижтимоий ташаббускор тадбиркорлик субьекти”, “Энг яхши ижтимоий ташаббускор фуқаро”, “Энг яхши ижтимоий ташаббускор ҳокимлик”, ҳамда “Маҳалла–беш ташаббус бешиги” каби 6 та йўналиш бўйича ўз имкониятларини синовдан ўтказдилар. 

Ҳакамлар ҳайъати ғолиблик сари интилаётган ҳар бир иштирокчи билан яқиндан суҳбат қуриб, уларнинг меҳнат фаолияти, амалга оширган ишларини акс эттирувчи фотоалбом ва видеолавҳаларига эътибор қаратдилар. Ўз навбатида лойиҳалар, ташаббуслар, эзгу саъй-ҳаракатларнинг истиқболига юзландилар. 

Танловнинг аҳамиятли жиҳати шундай иборатки, унда қатнашаётган ҳар бир иштирокчи ўз ҳудудининг миллий урф-одатлари, ривожланиш ва ўсиш суратларини акс эттирувчи кўргазмаларини ҳам намойиш қилишди. 

Ҳар бир ғоянинг долзарблиги, амалиётда татбиқ этилган саъй-ҳаракатларнинг ижобий кўрсатгичлари танлов сўнггида сарҳисоб қилинди. 

Шундан сўнг қатнашчилар вилоят ҳокимлиги ҳамда халқ депутатлари вилоят кенгашининг ташаккурнома ва совғалари билан рағбатлантирилди. Ҳар 6 та йўналиш бўйича 1-2-3-ўрин совриндорларига ташкилотчиларнинг диплом, қимматбаҳо совғалари топширилди. 

Ғолиблар эндликда танловнинг Республика босқичларида вилоятимиз шарафини муносиб равишда ҳимоя қиладилар. 

Шу куни санъаткорлар томонидан концерт дастуриниг намойиши маросимга янада ўзгача шукуҳ олиб кирди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube