Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Бюджет бўйича очиқ маълумотлар

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

АСОСИЙ СТАТИСТИК АХБОРОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Yanvar 2022 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31      

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 119 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ВИЛОЯТИДА БОЛАЛАРНИ ПОЛИОМИЕЛИТГА ҚАРШИ ЭМЛАШ БОШЛАНДИ

×

 2021-09-21 09:47:15    120

PDF юклаш
Чоп этиш


Мамлакатимизда миллий эмлаш жадвалига киритилган 13 турдаги юқумли касалликка қарши вакциналар орасида полиомиелитга қарши вакцина ҳам бор. Айни пайтда юртимизда полиомиелитга қарши аралаш иммунизация, яъни томчи орқали ҳамда инекцион усулда амалга оширилади. Вакцина беш марта: болаларнинг 2, 3, 4, 16 ойлигида ва етти ёшида қўлланилади. Болалар 4 ойлигида ҳам томчи орқали, ҳам инъекцион тарзда эмланади.

Жумладан, 20 сентябрь кунидан бошлаб, вилоятимиздаги 4-5 ёшдаги болаларни полиомиелитга қарши эмлаш жараёнига киришилди. Бу жараёнда вилоятимиздаги 120 минг 400 нафар болалар қамраб олинади.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг расмий маълумотига кўра, бизга қўшни бўлган Афғонистон ва Тожикистон республикасида жорий йил сентябрь ойида 31 та ҳолатда полиомиелит вирусининг 2-типи аниқланган. Шу боис COVID-19 га пандемия даври бўлишига қарамасдан, ёввойи полиовируснинг кириб келиш ва тарқалишининг олдини олиш борасида зарур чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

–ИПВ вакцинаси билан полиомиелитга қарши эмлаш 20 сентябрдан 30 сентябрга қадар ўтказилади,-дейди вилоят санитария –эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бўлим бошлиғи Анваржон Ярулин. – Айни кунда эҳтиёжга яраша вакцина, шприцлар тақсимланиб, эмлаш пунктларига етказиб берилди. Болаларни полиомиелитга қарши эмлашдан олдин албатта врач кўриги ташкил этиляпти. Эмлашдан кейин 3 кун давомида патронаж кузатувида бўлади. Бундан ташқари, профилактик эмлашнинг болалар саломатлигида тутган ўрни ва аҳамияти юзасидан тарғибот – ташвиқот тадбирлари олиб борилмоқда.

Манба: @seo_fargona


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube