Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 104 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ БЎЙИЧА ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ҲУДУДИЙ КЕНГАШИНИНГ ТАЪСИС МАЖЛИСИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2021-09-24 18:11:49    98

PDF юклаш
Чоп этиш


Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 29 июндаги “Ўзбекистон Республикасида Коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони билан Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси ва унинг ҳудудий идоралараро комиссиялари Ўзбекистон Республикаси коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши (кейинги ўринларда — Миллий кенгаш) ва унинг ҳудудий кенгашлари этиб қайта ташкил этилиши белгилаб берилган эди.

Бугун Фарғона вилояти ҳокимлигида белгиланган режага асосан Коррупцияга қарши курашиш бўйича Фарғона вилояти ҳудудий кенгашининг илк таъсис мажлиси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори ўринбосари Умида Тухташева, вилоят ҳокимининг ўринбосари Хуршиджон Аҳмедов, вилоятдаги дахлдор ташкилот ва бошқармалар раҳбарлари ҳамда ОАВ вакиллари қатнашдилар. 

Кун тартибига кўра дастлаб Ўзбекистон Республикаси коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг 2021 йил 17 сентябрдаги йиғилишида тасдиқланган вилоят ҳудудий Кенгаши аъзолари таништирилди. Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Кенгаш раҳбари эканлиги маълум қилинди. 

Шундан сўнг Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори ўринбосари Умида Тухташева Коррупцияга қарши курашиш йўналишида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ва улар ижросида ҳудудий кенгашларнинг ўрни мавзусида маъруза қилди. У ўз сўзида жойларда кенг кўламли ишлар олиб борилишига қарамай коррупцион ҳолатларга дуч келинаётганлигини аниқ мисоллар билан айтиб ўтди. 

Шундай ҳолатларга барҳам бериш мақсадида эндиликда ҳудудий кенгашлар фаолият юритади ва улар коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат ва бошқа дастурларнинг амалга оширилишини ташкил этади, тегишли ҳудудда коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи органлар ҳамда ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради ва ҳамкорлигини таъминлайди, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва ўз фаолиятини белгиланган вазифалар ижросини таъминлашга қаратади. 

Умида Тўхташева ҳудудий Кенгаш томонидан амалга оширилиши зарур ишлар ҳақида тўхталиб ўтди. Айниқса, тушунтириш-тарғибот тадбирларини кучайтириш, уларда ёшлар фаоллигини ошириш муҳим масала эканлигини таъкидлади.

 Якунда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар. Таклиф ва мулоҳазалар ўртага ташланди.Олдинда турган вазифалар яна бир бор келишиб олинди.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube