Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 99 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИНИНГ ФИЛОЛОГИЯ ФАКУЛЬТЕТИ ЯНГИ БИНОГА КЎЧИБ ЎТДИ

×

 2021-09-30 21:40:06    173

PDF юклаш
Чоп этиш


Умумхалқ байрами – Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида Фарғона давлат университетининг филология факультети янги бинога кўчиб ўтди.

Фарғона шаҳридаги қаровсиз бино ўрнида қад ростлаган ўқув мажмуасида талаба-ёшлар, ўқитувчи, мураббийлар учун зарур бўлган шарт-шароитлар яратиб берилди. Кенг ва ёруғ ўқув хоналар, кутубхона, спорт зал, ёзги ўйин майдонлари, ошхона кўркам қиёфага кирди. Бу ерда умумий қиймати 7 миллиард сўм бўлган қурилиш, ободончилик ишлари амалга оширилди. 

Янги ўқув биносининг фойдаланишга топширилиши катта тантанага айланди. Вилоят ҳокими Ҳайрулло Бозоров тадбирда иштирок этиб, факультет биносида талабалар, профессор-ўқитувчилар учун яратилган шароитлар билан танишди. Истеъдодли ёшлардан ташкил топган “Ижодкор” тўгарак аъзолари билан суҳбатлашди, уларнинг ижод намуналари барчада катта таассурот қолдирди.

Филология факультетида кундузги ва кечки бўлимларда ўқув жараёни ташкил этилган. Ҳозирда кундузги бўлимнинг ўзбек тили, рус тили, рус тили ва адабиёти, тожик тили таълим йўналиши, кечки таълимнинг рус тили ҳамда рус тили ва адабиёти йўналишида икки минг нафар талабалар таҳсил олмоқда. Тилшунослик, адабиётшунослик, рус филологияси, рус тили методикаси, ўзбек тили ва адабиёти кафедраларида 96 нафар профессор-ўқитувчилар фаолият олиб боради.

Тантанали тадбирда сўзга чиққан вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, барчани Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан табриклаб, илм-фан тараққиётга бошловчи энг муҳим омил эканлигини ва мамлакатимизда сўнгги йилларда давлатимиз раҳбарининг алоҳида эътибори натижасида бу масала давлат сиёсатида устувор ўрин эгаллашга бошлаганини қайд этди. Энг ривожланган давлатларнинг ўтмишини қаралса, тараққиётнинг илк босқичлариданоқ илм-фанга муносабат юқори даражада бўлганини кўриш мумкинлигини айтиб ўтган вилоят раҳбари, бир неча йил аввал 9 фоизга тенг бўлган ва ҳозирда 29 фоизни ташкил этаётган олий таълимга қамровни 50 фоизга етказиш асосий вазифа этиб белгиланганини таъкидлади.

Университетнинг бир гуруҳ профессор-ўқитувчиларига фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube